ЎРГАНИШЛАР САМАРА БЕРМОҚДА
Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузилиши ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шу боис вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда экологларнинг ҳамкорликдаги ўрганишлари, тарғибот тадбирлари ўз самарасини бераётир.
АСАЛ ЗАҲАРГА АЙЛАНМАСИН...
Юртимизга ёз, пишиқчилик мавсуми кириб келди. Дала ва боғларда пишиб етилган мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари дастурхонимизни тўлдирмоқда. Бири-биридан мазали, такрорланмас таъмга эга бўлган ушбу ноз-неъматларни даладан дастурхонгача етиб келишида боғбон ва соҳибкорларнинг катта ҳиссаси бор.
МАЙМУНЛАР ТУТҚУНЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ
Маълумки, ҳар қандай тирик жонзот табиат бағрида, эмин-эркинликда яшашга мослашган. Маданийлашган ҳайвон турларидан ташқари бошқа фауна вакилларини тутқунликда сақлаш, қафасга солиш қонун йўли билан таъқиқланган. Афсуски, бу ҳақда ҳамма юртдошларимиз ҳам тўлиқ маълумотга эга эмас.
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ НИМА УЧУН КЕРАК?
Ўтган аср ўрталарида авж олган экологик муаммолар бугунга келиб жиддий тус олди. Бинобарин, экологик муаммолар аввало инсоннинг табиатга кўрсатаётган салбий таъсирига бориб тақалади. Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам табиатни асраш билан боғлиқ муаммолар долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Унинг ечими эса аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга боғлиқ.
БУГУН ХАЛҚАРО БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК КУНИ
Ҳар йили 22 майда бутун дунёда халқаро биохилма-хилик куни нишонланади. 1995 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ўтказилган конференцияда Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция иштирокчилари томонидан шу таклиф илгари сурилган ҳамда махсус резолюцияга кўра ушбу сана эълон қилинган.
МАДАНИЯТСИЗ ТАРАҚҚИЁТ, МАЪРИФАТСИЗ КЕЛАЖАК БЎЛМАЙДИ
Бугун Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Ўзбекистон экологик партиясидан битта халқ депутатлари вилоят Кенгаши, тўртта халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фаолият юритмоқда.
КОНЦЕПЦИЯ – МУҲИМ ДАСТУРИЛАМАЛ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан қабул қилинган Концепция юртимизда экологик маданиятни юксалтиришнинг қонуний асоси бўлиб хизмат қилади. Жойларда жорий йил 17 майдан кучга кирган ушбу ҳужжат тарғиботи қизғин бошланиб кетди.
АСАЛАРИ – ҲАҚИҚИЙ МЎЪЖИЗА
Она табиатнинг биз инсонлар учун яратган мўъжизалари жуда кўп. Аммо, улар орасида асалари ва у йиғадиган маҳсулот – асалнинг аҳамияти беқиёс. Асрлар давомида кишилар учун нафақат озуқа, балки ажойиб дори-дармон вазифасини ҳам бажариб келаётган асалнинг юз грамм нектарини йиғиш учун асалари миллионтагача гулларга қўнади.
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ – БАРҚАРОР ЖАМИЯТ
Маданият ҳар бир халқ тараққиётида муҳим ўрин тутувчи омил ҳисобланади. Хусусан, бугунги глобал муаммолар ечимида экологик маданият ва уни юксалтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.
МАҚСАДИМИЗ – ТАЪЛИМ СИФАТИ
Ўтган куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва мавжуд муаммолар ечимига қаратилди.
БУГУН – ХАЛҚАРО ИҚЛИМ КУНИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги чораги, янги асрнинг дастлабки йиллари инсониятни иқлим ўзгариши билан боғлиқ қатор муаммоларга рўбарў қилди. Бунда табитатни айблаш ноўрин. Чунки, бу вазиятнинг келитб чиқишига аввало ўзимиз – одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан нохолис муносабатимиз, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлигимиз сабаб бўлди. Бу хатони тушуниб етганимизда эса афсус, кеч бўлганди.
ЎЗИ КИЧКИНА, ХАВФИ ЖУДА КАТТА
Инсонлар бугун ўз ҳаётини кичкинагина дастёрлар – турли электрон қурилмаларсиз тасаввур қила олмайди. Улар хоҳ мобиль алоқа воситалари, хоҳ гаджет ва қўл соатлари ёки бошқа жиҳозлар бўлиши мумкин. Мазкур ёрдамчиларимиз биз учун қанчалик зарур ва қулай бўлмасин, шунчалик катта хавф манбаи эканлигини ҳам унутмаслик керак.