ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ДУШМАНДИР
Инсоният табиат гултожи, тирикликнинг энг олий вакили. Шу боис унинг манфаатлари, турмуш тарзи, энг аввало хавфсизлиги муҳим масала. Афсуски, аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган эътиборсизлик, лоқайдлик ҳаттоки кишилар умрига зомин бўлади. Андижон вилояти фавқулоддда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.
НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ
Бугундан эътиборан Андижон шаҳри ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан долзарб 10 кунлик тозалик назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.
ФАРҒОНАДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР
Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, “Дала четлари ва зовурлар атрофидаги ҳудудлардан самарали фойдаланиш мақсадида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш” мавзусига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.
ГУЛГА ТЎЛГАН АНДИЖОН
Бугун Андижон шаҳрини кезсангиз ажиб гўзаллик, такрорланмас манзаралар гувоҳи бўласиз.Шаҳар кўчаларида ястанган павлония дарахтлари бир текис гуллаган. Уларнинг чиройи нафақат юртдошларимиз, балки узоқ-яқиндан келган меҳмонларни ҳам мафтун этмоқда.
ҚУШЛАР - БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ
Дунёда ҳар йили 1 апрель – Қушлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг шаҳар ҳамда туман бўлими инспекторлари умумтаълим муассасалари, олий ўқув юртларида ёшлар билан қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказдилар.
ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ
Табиатни асраб-авайлаш, унинг табиий ва моддий бойликларидан оқилона фойдаланишга эришиш нафақат мутахассислар, балки ҳар бир юртдошимизнинг инсонийлик бурчи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19 март куни имзоланган тегишли қонун билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди.
ҚОНУНЛАР УСТУВОР – ЖАМИЯТ БАРҚАРОР
Маълумки, қайси давлатда қонунлар устувор бўлса у ерда тараққиёт ва кишиларнинг тинч-осойишта турмуш тарзи, бахтли ҳаёти кафолатланади. Бу борадаги ҳуқуқлар ҳимояси прокуратура органлари зиммасига юклатилган.
ТАБИАТНИ АСРАШ – ТИРИКЛИКНИ АСРАШ ДЕМАКДИР
Жами жонзотларга ватан бўлмиш табиат бугун таназзул ёқасига келиб қолди. Курраи замин бағридаги барча табиий бойликлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан хўжасизларча фойдаланиш инсониятни қатор муаммоларга дучор этяпти. Ҳаво ва сув ҳаддан ортиқ ифлосланди, тупроқ таркиби керагидан ортиқча кимёвий моддаларга тўйиндики бу озиқ –овқат сифатига жиддий путур етказмоқда. Иқлим ўзгариши боис табиий офатлар
ОЗОН ҚАТЛАМИ – ЗАМИН ҚАЛҚОНИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йиллигида инсоният озон қатламининг емирилиши, озон туйнуклари пайдо бўлиши хавфига дучор бўлди. Ўзининг ноёб табиати, бошқа сайёралардан фарқли ўлароқ одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти учун мос бўлган она заминдаги экотизимга жиддий таъсир ўтказувчи бу муаммо глобал аҳамият касб этади.
ТАБИАТСЕВАР ОНАХОН
Бугунги ёз жазирмаси ҳар қандай кишини қийнаб қўяётгани бор гап. Хусусан, бошқа тирик жонзотлар ҳам бу иссиқда емиш ва сув истаб сарсон бўляпти. Ўтган куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир лавҳа шу хусусда бўлиб, у кўпчиликнинг эътиборини тортди.
ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ – ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ
Маълумки, ўтган икки кун давомида давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташриф буюрди ва шаҳар ҳамда туманларда олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди. Жойлардаги йирик саноат ва энергетика объектлари фаолиятига, қурилишига старт берди. Сафар якунида бўлиб ўтган йиғилишда Фарғонани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.
МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БАҲОНА БЎЛМАЙДИ
Чиқиндилар масаласи ҳозирда бутун дунёни етарлича ташвишга солаётган глобал муаммо. Унинг ечими эса аниқ ва кенг кўламли амалий тадбирларга боғлиқ. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш борасида кўрсатилаётган хизматларни эътироф этган ҳолда ечимини кутиб турган муаммолар ҳам етарли эканлигини таъкидлаш жоиз.