“СОҲИЛ” – ОРОМБАХШ МАНЗИЛ
Жаннатмонанд диёримизнинг ҳар гўшаси ўзгача чиройга эга. У хоҳ қир- адир, хоҳ тоғу-тошлар бағри ва ёинки дала-даштлар бўлсин бир-бирини такрорламайдиган мафтункор кўриниши бор. Боғу-гулзорларини таърифлашга эса асти ҳожат йўқ. Қувончли жиҳати шуки, бунёдкор замондошларимиз меҳнати билан юртимизнинг ҳар гўшаси янада обод, янада кўркам ва оромбахш бўлиб бораётир.
НАНАЙ САЙЁҲЛАРНИ ЧОРЛАЙДИ
Нанай – Наманган вилоятининг сўлим ва баҳаво, табиати гўзал ажиб қишлоқларидан бири. Бу манзилдан азал-азал сайёҳларнинг оёғи узилмайди. Эндиликда туризм қишлоғи мақомини олган ушбу масканга ташриф буюрувчилар сони кескин ортди. Боиси, қишлоқда табиатни қадрлайдиган, уни севадиган, атроф-муҳит ободлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар бор.
ТАБИАТНИ СЕВИНГ – БАХТЛИ БЎЛАСИЗ!
Бугун инсонларнинг бахтли яшаши учун нима керак? Бу саволга ҳар кимнинг ўзича жавоби бор ва улар турлича талқин қилинади. Аммо, Happy City Index халқаро ташкилотининг хулосаларига кўра, бахтли ҳаёт учун аввало мусаффо табиат, атроф-муҳит тозалиги ва экологик жиҳатдан қулай транспорт тизими бўлиши зарур. Бунга эришиш учун нафақат табиатни асраб-авайлаш, балки уни чин дилдан сева олиш ҳам керак.
ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ПИКНИК
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоятидаги экофаоллар Кенгаши аъзолари учун Сўх туманига саёҳат ташкил этилди. Иштирокчилар тоғлар бағридаги эътиборга лойиқ манзилларда бўлдилар, халқаро экологик билимлар куни тадбирларида қатнашдилар.
“ИМОМ ОТА” - ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ
Юртимиз табиат ўзига хос мафтункор ва фусункор. Унинг бир-биридан сўлим масканлари ҳар қандай кишининг қалбига олам-олам завқу-шавқ бағишлайди. Ана шундай гўзал манзиллардан бири – Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган “Имом ота” туризм қишлоғи бугун мамлакатимизнинг турли вилоятлари, хаттоки қўшни давлатлардан келган сайёҳлар билан гавжум.
ТУРИСТЛАР ТАШРИФИ ЯНАДА КЎПАЯДИ
Фарғона шу ном билан аталувчи гўзал водийнинг бетакрор манзилларидан бири саналади. Шу боис вилоятимизга унинг чиройи ҳамда сўлим масканларини томоша қилиш, мириқиб ҳордиқ чиқариш мақсадида ташриф буюрувчилар сони йил сайин ортиб боряпти. Аниқроқ айтганда, 2024 йилда Фарғона келган туристлар сони аввалги йилга нисбатан 1,7 баробарга кўпайди.
МАЗМУНЛИ ВА МАРОҚЛИ ТАШРИФ
Ўзбек ва тожик халқи асрлар давомида бир заминда яшаб келади. Уларнинг ўтмиши, тарихи, миллий қадриятлари ва анъаналари ҳам ўхшаш, муштарак. Шунингдек, фусункор табиати, бир-биридан гўзал манзиллари, бетакрор дала-қирларида битадиган нозу-неъматлар ҳам алоҳида таърифга эга. Бир сўз билан айтганда ҳар икки юртнинг ўзига хос тароватли, эътиборга лойиқ туризм объектлари борки, ҳар қандай кишини ўз
ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ МАРОҚЛИ САЁҲАТ
Фарғона вилояти туризм бошқармаси томонидан вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларлар учун Фарғона-Боткен йўналиши бўйлаб пресс-тур ўтказилди. Ўзига хос саёҳат сифатида ташкилланган мазкур тадбирда журналистлар қўшни Қирғизистон республикасининг Боткен вилоятининг туристик салоҳияти юқори бўлган объектлар билан атрофлича танишдилар.