ЭНГ УЛКАН ДАРАХТЛАР
Курраи замин табиати турли ўсимликларга бой. Улар орасида жуда баҳайбатларидан тортиб кўзга кўринмайдиганларигача бор. Илдизи ерга қадалгани ҳолда ўсиш нуқтаси булутлар орасига кириб кетадиган энг катта дарахтлардан бири секвоя дендрон ҳисобланади. Уларнинг бўйи юз метрдан ошади, танасининг катталиги эса олти метрдан зиёддир.
КОЛИБРИ – ЭНГ МИТТИ ҚУШ
Ер юзидаги энг кичик қуш - колибрининг яна бир номи асалариқуш деб ҳам аталади. Бунга сабаб унинг жуда миттилигидадир Колибри орқага уча оладиган ягона қушдир. У қанотларини бир дақиқада 90 марта қоқа олади. Колибри жуда ҳаракатчан ва жўшқин ҳаёт тарзини олиб боради. Бу қуш қанчалар кичкина бўлишига қарамай асло еб тўймайди.