ЗАҲАРЛАНГАН ОЛМАЛАР
Олма инсонлар томонидан доимий севиб истеъмол қилинадиган мевалар сирасига киради. Шу боис ер юзида етиштириладиган барча мевалар қаторида олманинг салмоғи каттагина миқдорни ташкил қилади. Аммо, бугун бутун Европа бўйлаб йиғиштириб олинган олмаларда заҳарли моддаларнинг миқдори юқори эканлиги аниқланди.
МЕТАН – ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ЗАРАРЛИ?..
Замондошларимиз аллақачон метан газининг қулайликлари, саноат ва кундалик турмушимиздаги афзалликларига ўрганиб қолишган. Аммо, бир яхшининг бир ёмони ҳам бўлганидек, айнан метан гази бугунги иқлим ўзгаришларига сабабчи бўлаётган асосий омиллардан биридир.
ЯПОНЛАРДАН ЯХШИ ЯНГИЛИК
Бугун пластик чиқиндилар муаммоси бутун дунёни ташвишга солаётир. Ҳам қуруқликда, ҳам катта-катта сув ҳавзаларида керагидан ортиқ даражада тўпланган бу қолдиқларнинг атроф-муҳитга бўлган салбий таъсири тобора жиддийлашиб боряпти. Айни йўналишда қатор йиллардан бери изланишлар олиб бораётган япониялик олимлар денгиз сувида бир соат ичида эриб кетадиган пластмасса яратдилар.
ЁМҒИР ТОМЧИСИДАН ЭНЕРГИЯ
Сингапурлик олимлар ёмғир томчиларини энергияга айлантиришни ўрганишди. Яъни, томчи ёрдамида чироқ ёнади. Сингапур Миллий университети тадқиқотчилари оддий, аммо истиқболли технологияни тақдим этдилар. Улар электр энергияси ишлаб чиқариш учун осмондан тушаётган сув томчиларидан фойдаландилар. Тажриба давомида фақат ёмғир суви ёрдамида 12 та лед лампочкани ёқиш мумкин бўлди.
УММОНЛАР САТҲИ КЎТАРИЛМОҚДА
Маълумки, ер юзининг тўртдан уч қисми уммон ва денгизлардан иборат. Кейинги йилларда юзага келган иқлим ўзгаришлари сабаб яқин ўн йиллар ичида кўплаб қуруқлик ҳудудлари ўз ўрини денгизларга бўшатиб беради. Яъни, катта-катта музликларнинг эриши ҳисобига уммонлар сатҳи кескин кўтарилиб, қатор ороллар ва орол давлатлар сув остида қолиши мумкин.
ТОҒ ДАРЁЛАРИ ХАВФ ОСТИДА
Бугун курраи заминда юз бераётган глобал исиш нафақат тоғли ҳудудлар ландшафтини ўзгартирибгина қолмай, балки табиатнинг кўзга кўринмас, лекин ниҳоятда муҳим таркибий қисми – тоғ дарёларининг ноёб микроорганизмлар экотизимларига ҳам таҳдид сола бошлади.
ЎРМОНЛАР – ИМКОНИЯТ ДЕМАКДИР
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Она сайёрамизда юзага келган “иссиқхона эффекти” сабаб яқин ўн йиллар ичида кўплаб ороллар ва орол давлатлар сув остида қолиши мумкин. Антарктида, Арктика ва Гренландия музликларининг эриши натижасида жаҳон океанларининг суви аста-секин исийди ва сатҳи сезиларли даражада кўтарилиб боради.
КИТЛАРНИНГ УМРИ ҚИСҚАРМОҚДА
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайвонот оламининг энг йирик вакилларидан бўлмиш китлар икки юз йилгача яшаши мумкин. Афсуски, одамлар томонидан уларни йиллар давомида тартибсиз овланиши, денгиз ва уммонларнинг ифлосланиши натижасида бу муддат тобора қисқариб боряпти.
САЙЁҲЛАР ИССИҚЛИКСИЗ ҚОЛИШДИ
Экологик вазият сабаб Барселона ресторанларида сайёҳлар иссиқликсиз қолишди. Чунки, маҳаллий ресторанлар шу вақтгача иситиш учун терасларга газ иситгичларини ўрнатишар ва шундан фойдаланар эдилар.
ҲИНДИСТОНДА ЖАЗИРАМА ЁЗ
Якунланган ҳафтада Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди. Мамлакат пойтахти Янги Деҳлидаги термометрлар 49,9 даража иссиқни қайд этди. Бу ўз навбатида шаҳарда яхшигина сув танқислигига сабаб бўлди.
АМИРЛИКЛАР ПЛАСТМАССА ИДИШЛАРДАН ВОЗ КЕЧМОҚДА
Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги 2024 йил июнь ойидан бошлаб Абу-Дабида бир марталик пластик маҳсулотлар таъқиқланишини эълон қилди.
СУНЪИЙ ЁМҒИР ЁРДАМ БЕРМАДИ
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ифлосланиш даражаси энг юқори даражага етди. Шу боис бу ерда ҳавони тозалаш учун сунъий ёмғир яратилди. Қўлланилган усул фақат бир неча кун давомида таъсир кўрсатди. Ушбу экологик фавқулодда вазият туфайли ҳукумат мактаблар, боғлар ва бозорларни ёпишга мажбур бўлди.