БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ
Табиатда учрайдиган турли неъматлар орасида балиқнинг ўз ўрни бор. Ҳам севимли озуқа, ҳам дармондорига бой бу маҳсулотни тез-тез истеъмол қилиб туриш кишилар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, кўз нурини сақлаш, хотирани кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ҳар йили 27 июнь – Бутунжаҳон балиқчилик куни сифатида нишонланади.
ҚОРОНҒУДАГИ ШАРПАЛАР
Табиатни муҳофаза қилиш барчанинг бурчи. Лекин, орамизда бу масъулиятни буткул унутиб аксинча йўл тутаётганлар борки, уларни инсофга чақиришнинг ўзигина камлик қилади. Негаки, атроф-муҳитга нисбатан содир этилган ҳар қандай ҳуқубузарлик, жиноят жазосиз қолмайди.
ГУЛЛАР ВА ҚУШЛАР БАЙРАМИ
Фарғона Вилоятининг Бувайда туманида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Гуллар ва қушлар байрами” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча туман - шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказлари, вилоятдаги умумтаълим мактаблари, бир қанча корхона ва ташкилот вакиллари фаол иштирок этдилар.
ПОКЛИК ҚУТ-БАРАКА, СОФЛИК ФАЙЗ КЕЛТИРАДИ
Барча тирик жонзотларга ватан бўлган Она табиат нақадар гўзал, мафтункор ва беқиёс. Бири-биридан чиройли водийлар, қир-адирлар, олисларга чўзилган текисликлардаги ям-яшиллик, уммону-денгизлар бағридаги ҳаёт манзараси соф табиатнинг буюк санъат асаридир. Уни фақатгина асраш, маънавий завқ олиш керак. Негаки, поклик қут-барака ва файз омилидир.
БУРЧИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК!
Тириклик оламини ўз ичига олган табиатнинг неъматлари беқиёс. Ундан оқилона фойдаланиш ҳаётимизни гўзаллаштирса, қадрига етмаслик бошимизга тушадиган кўргуликларнинг омили бўлиши ҳам шубҳасиз. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бугун инсоният учун глобал, кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланган.
ТАБИАТ – ЧЕКМАСИН АЗИЯТ
Маълумки, ҳар йили 5 июнда дунё ҳамжамияти Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кунини нишонлайди. Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари эса бу сана олдидан ўзларининг фаолиятини сарҳисоб қиладилар. Тан олиш керак, таҳлиллар нафақат соҳа ходимлари, балки ҳар бир юртдошимизни огоҳликка чорлайди.
ЧИҚИНДИСИЗ ТАБИАТ УЧУН
Андижон вилоятида она табиат муҳофазаси, атроф-муҳит софлигига бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди.
ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК
Маълумки, дунёдаги жами тирикликнинг биттагина ватани бор. У ҳам бўлса бизни ўз бағрига жойлаштирган, турфа неъматлар билан ризқлантирган, бошпана ва чексиз имкониятлар бера олган курраи замин – Она ер ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳар йили 20 мартда ва 22 апрелда Халқаро Ер куни алоҳида сана сифатида тантана қилинади.
ТАБИАТГА МЕҲР БЕРИНГ
Бугун табиатни муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Негаки, йиллар давомида йиғилиб қолган экологик муаммолар эндиликда ўзининг салбий натижасини намоён қилмоқда. Шу боис атроф-муҳитни асраб авайлаш, унинг бойликларидан, неъматларидан оқилона фойдаланиш, хусусан, ер, сув ҳамда ҳавони ифлосланишдан сақлаш ҳар бир юртдошимизнинг виждон амрига айланмоғи лозим.
НАВРЎЗ – БАЙРАМЛАР МАВСУМИ
Шарқ халқларида янги йилнинг бошланиши – Наврўзи Олам янгиланиш, яшариш айёми сифатида тантана қилинади. Табиатнинг уйғониши, деҳқончиликнинг янги мавсуми ўз навбатида табиат билан боғлиқ бошқа саналарни ҳам ўз ичига олади. Жумладан, 20 март –Халқаро Ер куни, 21 март – Ўрмонлар куни, 22 – март эса Халқаро сув ресурсларини ҳимоя қилиш куни ҳисобланади.
ЯНГИ ЙИЛ, ЯНГИ КУН МУБОРАК!
Бугун борлиқ ўзгача. Атроф гулларга буркана бошлади. Эрта тонгдан ёға бошланган ёмғир қишнинг қолган-қутган ғуборини юваётгандек, гўё. Бодом гуллари ва ёмғир ифори дилга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Янги йил, янги кун юртимизга шундай мусаффо ҳаво, юртдошларимизга байрам шодлиги, элимизга қут-барака олиб келди. Асрлар бўйлаб маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байра