БУГУН – ХАЛҚАРО ИҚЛИМ КУНИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги чораги, янги асрнинг дастлабки йиллари инсониятни иқлим ўзгариши билан боғлиқ қатор муаммоларга рўбарў қилди. Бунда табитатни айблаш ноўрин. Чунки, бу вазиятнинг келитб чиқишига аввало ўзимиз – одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан нохолис муносабатимиз, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлигимиз сабаб бўлди. Бу хатони тушуниб етганимизда эса афсус, кеч бўлганди.
Мана бир неча йилдирки, бутун дунё Халқаро иқлим кунини нишонлайди. Ушбу норасмий экологик байрамнинг таъсис этилиши метеорологларнинг ҳозирги ва келажак авлодлар фаровонлигига таъсир этувчи муҳим ресурс сифатида иқлимни муҳофаза қилиш чақириғига жавоб бўлди. Иқлимни сақлаш бугунги кунда инсоният олдида турган глобал муаммолардан биридир. Глобал исиш, атмосферада озон даражасининг ошиши, табиий офатлар, сайёрадаги об-ҳаво шароитларининг ўзгариши Ер иқлимининг ёмонлашишига олиб келади ва бунинг натижасида одамларнинг озиқ-овқат, ҳаёти ва мулки хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади, табиий ресурсларнинг ҳолатига ва давлатларнинг мувозанатли ривожланишига аянчли таъсир кўрсатади.

Биргина сўнгги 35 йил ичида сайёрамиздаги иқлим ўзгариши кескин тезлашди, деярли ҳар йили янги ҳарорат рекордлари ўрнатилмоқда. Замонавий илм-фан Ердаги ҳарорат кўтарилишда давом этса, иқлим ўзгариши қанчалик тез содир бўлади деган саволга жавоб бера олмайди. Бироқ, экологлар ва метеорологларнинг фикрига кўра, инсоният бу ўзгаришларни кечиктиришга қодир.

Сайёрада иқлимнинг қайтарилмас ўзгаришига олиб келадиган асосий муаммолар и қаторида атмосферада иссиқхона газлари контсентрациясининг ортиши ҳам бор. Ушбу ҳодиса биринчи марта 1992 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ер саммитида глобал даражада муҳокама қилинган. 180 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенциясини имзоладилар. Ушбу келишув давлатлар томонидан атмосферадаги иссиқхона газларини глобал антропоген таъсир орқали Ернинг иқлим тизимига хавф туғдирмайдиган даражада барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларининг умумий тамойилларини белгилаб берди.

1997 йил охирида Япониянинг Киото шаҳрида б ўлиб ўтган галдаги халқаро тадбирда мазкур Конвенцияга қўшимча равишда, ҳозирги машҳур Киото протоколи - ривожланган мамлакатлар ва иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатларни 2008-2012 йилларга нисбатан иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ёки барқарорлаштириш мажбуриятини олган халқаро ҳужжат қабул қилинди. 2007 йил декабр ойида Индонезиянинг Бали шаҳрида иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари – 190 дан ортиқ давлат вакиллари – халқаро шартнома имзоладилар, унда жаҳон етакчиларини савдо ва саноат сектори карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтиришини таъминлаш учун зарур чораларни кўришга чақирди.
Ердаги иқлимни мўътадил ҳолатига қайтариш, жилла қурса табиат учун энг кам зарар етказадиган ҳолатда сақлаб қолиш сайёрамизнинг ҳар бир аҳолисига боғлиқ. Бунга ҳисса қўшиш унчалик қийин эмас. Буни амалга ошириш учун, масалан, машинангизни камроқ ишлатишингиз, хонадонингизда энергия тежовчи ёритиш манбаларидан фойдаланишингиз, дарахт экишда иштирок этишингиз ва яшил майдонларни ҳимоя қилишингиз мумкин. Бу арзимаган юмушдек туюлиши мумкин. Аммо, айнан шу ҳаракат сайёрамиз келажаги, иқлими учун жуда катта аҳамиятга эга.
Шаҳноза Давлатова,
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
атроф-муҳит мониторинги, иқлим ўзгаришига
мослашиш ва гидрометеорология соҳасини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.