БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ
Табиатда учрайдиган турли неъматлар орасида балиқнинг ўз ўрни бор. Ҳам севимли озуқа, ҳам дармондорига бой бу маҳсулотни тез-тез истеъмол қилиб туриш кишилар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айниқса, кўз нурини сақлаш, хотирани кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ҳар йили 27 июнь – Бутунжаҳон балиқчилик куни сифатида нишонланади.
ЭЪТИРОФ
Маълумки, 2022 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Ҳужжат билан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда унинг тавсифлари тасдиқланиб, номзодликка тавсия мезонлари ҳам кўрсатиб ўтилган.
СОМОННИ ЁҚМАНГ, ЖАВОБГАР БЎЛАСИЗ
Бугун далалар тиллоранг товланмоқда. Деҳқонларимиз пешона тери эвазига етиштирилган ғалла пишиб етилди. Бўлиқ бошоқларда халқимиз ризқи, элимиз дастурхонининг кўрки ўзини намоён қилаётир. Бу бизга Она табиатнинг беминнат инъоми, меҳри саналади. Демак, унга нисбатан ношукрлик қилмаслигимиз керак.
БОЗОРИ ЎХШАМАГАН БРАКОНЬЕР
Ўтган куни Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига жамоатчи экофаоллари томонидан Қува туманида "Эчкиэмарни ноқонуний сотиб юборишмоқчи" мавзусида мурожаат келиб тушди. Унга кўра бошқарма давлат инспекторлари тезкор назорат тадбирини бошлаб юбордилар.
ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун табиат ва жамият ўртасидаги муносабат ғоят жиддийлашган. Озгина эътиборсизлик табиатга каттагина зарар келтирса, бу жараён жамиятга ҳам яхшигина салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, аҳоли ўртасида соҳага доир қонунлар тарғиботини кучайтириш, юртдошларимизнинг экологик маданиятини ошириш муҳим вазифадир.
ҚОРОНҒУДАГИ ШАРПАЛАР
Табиатни муҳофаза қилиш барчанинг бурчи. Лекин, орамизда бу масъулиятни буткул унутиб аксинча йўл тутаётганлар борки, уларни инсофга чақиришнинг ўзигина камлик қилади. Негаки, атроф-муҳитга нисбатан содир этилган ҳар қандай ҳуқубузарлик, жиноят жазосиз қолмайди.
САДА — КЎРКАМ ВА ФОЙДАЛИ ДАРАХТ
Ўзбекистон флораси ранго-ранг ўсимликлар ва дарахтларга бой. Уларнинг аксарияти ўзининг ташқи кўриниши, табиатда тутган ўрни билан бир-бирини такрорламайди. Шаҳар ва қишлоқлар, чўл ва даштлар, тоғлар ва пасттекисликларда ўсувчи, тўқайзорлар ва қамиш ўрмонларини ташкил қилган, гўзал кўллар ва дарёлар бўйидаги турфа ўсимлик ва дарахтлар ўзгача чиройга эга. Улардан бири — Сада дарахтидир.
МАФТУНКОР МАНЗИЛЛАР
Она табиатимиз чексиз мўъжизаларга бой. Унинг бири-биридан гўзал, мафтункор манзиллари борки, у ҳар қандай одамни ўзига ром этади. Бу ҳудудлар асрлар давомида инсонларнинг севимли зиёратгоҳига айланган. Уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРА БЕРМОҚДА
Бугун жаҳон айвонида юзага келган мураккаб геосиёсий вазиятда экологик муаммоларга қатор ечимлар бор. Улардан бири ва энг муҳими тоза ҳаво манбаи бўлган дарахтзорларни кўпайтириш, мавжудларини асраб-авайлаш масаласидир. Бу мақсадда мамлакатимизда аллақачон амалий ишлар бошлаб юборилди. Уларнинг асосида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси турибди.
БУТУНЖАҲОН АТРОФ-МУҲИТ КУНИ НИШОНЛАНДИ
1972 йилда глобал саноат жадал ривожланаётган бир пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ҳар йилнинг 5 июнь санасини "Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни" сифатида нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан мақсад халқаро ҳамжамият эътиборини экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилганди.
ГУЛЛАР ВА ҚУШЛАР БАЙРАМИ
Фарғона Вилоятининг Бувайда туманида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Гуллар ва қушлар байрами” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча туман - шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказлари, вилоятдаги умумтаълим мактаблари, бир қанча корхона ва ташкилот вакиллари фаол иштирок этдилар.
ПОКЛИК ҚУТ-БАРАКА, СОФЛИК ФАЙЗ КЕЛТИРАДИ
Барча тирик жонзотларга ватан бўлган Она табиат нақадар гўзал, мафтункор ва беқиёс. Бири-биридан чиройли водийлар, қир-адирлар, олисларга чўзилган текисликлардаги ям-яшиллик, уммону-денгизлар бағридаги ҳаёт манзараси соф табиатнинг буюк санъат асаридир. Уни фақатгина асраш, маънавий завқ олиш керак. Негаки, поклик қут-барака ва файз омилидир.