ТОҒ ДАРЁЛАРИ ХАВФ ОСТИДА

ТОҒ ДАРЁЛАРИ ХАВФ ОСТИДА

Бугун курраи заминда юз бераётган глобал исиш нафақат тоғли ҳудудлар ландшафтини ўзгартирибгина қолмай, балки табиатнинг кўзга кўринмас, лекин ниҳоятда муҳим таркибий қисми – тоғ дарёларининг ноёб микроорганизмлар экотизимларига ҳам  таҳдид сола бошлади.

 

Лозаннадаги Швейцария Федерал технология институти олимлари томонидан “Йўқолиб бораётган музликлар” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот биринчи бўлиб иқлим ўзгариши тоғ оқимларидаги микробиоманинг таркиби ва фаолиятига қандай таъсир қилишини батафсил таҳлил қилади.

Тоғлардан бошланадиган оқимлар миллиардлаб одамларни тоза сув билан таъминлаб, дунёдаги энг йирик дарёларни тўйдиради.  Масалан, Швейцарияда Рона, Инн ва Aдиге каби дарёлар баланд тоғли ҳудудлардан бошланади. Ушбу  экотизимлардаги ҳар қандай ўзгаришлар муқаррар равишда қуйи оқимдаги барча жараёнларга таъсир қилади.

тог1

Тадқиқотчилар бутун дунё бўйлаб 164 та тоғ дарёсидан тўпланган намуналар бўйича 2333 бактерия турининг генетик маълумотларини қайта тикладилар ва таҳлил қилдилар. Олинган маълумотларга асосланиб,  йигирма биринчи  аср охирига келиб микробиал жамоалар қандай ўзгаришини башорат қилувчи моделлар яратилди. Маълум бўлишича, тоғ дарёлари келажакда "яшил" бўлиши мумкин. Бугунги кунда  экстремал шароитларда омон қолмайдиган  ёсинлар фаол кўпая бошлайди, фотосинтез кучаяди, органик моддалар концентрацияси ошади, бу бутун  экотизимга таъсир қилади. Шу билан бирга, паст ҳарорат ва озуқа моддалари кам бўлган муҳитга мослашган ноёб бактериялар йўқолади.

тог2

Тоғли дарёларда яшовчи микроорганизмлар ҳаётий муҳим  экологик функцияларни бажаради: улар сувни тозалайди, озуқа моддаларини қайта ишлайди, углерод ва азот айланишида иштирок  этади, озиқ-овқат занжирларини қўллаб-қувватлайди. Уларнинг йўқ бўлиб кетиши тоғли ҳудудларда ва ундан ташқарида  экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу  экотизимларни ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур, чунки уларсиз дунё қайта тикланмайдиган ноёб табиий ресурсни йўқотади.