ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Табиатни асраб-авайлаш, унинг табиий ва моддий бойликларидан оқилона фойдаланишга эришиш нафақат мутахассислар, балки  ҳар бир юртдошимизнинг инсонийлик бурчи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19  март куни имзоланган тегишли қонун билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди.

Атроф-муҳит муҳофазаси бугун дунё миқёсидаги асосий, глобал муаммолардан бирига айланган. Ер куррасининг турли минтақаларида рўй бераётган табиий офатлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, қурғоқчилик ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар табиатга нисбатан нохолис муносабат оқибатидир. Шундай экан, эндиликда ҳар бир инсон  табиат муҳофазасини ўзнинг биринчи галдаги вазифаси дея ҳисоблаши лозим. 

Президентимиз томонидан имзоланган қонунга кўра, унвон мамлакатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

11-2

Бу унвон билан  экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тизимда юқори малакали кадрларни қўйидаги йўналишларда фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимлар ҳам тақдирланади. Бундан ташқари,  мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаоллар ҳам тақдирланиши кўзда тутилган. 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонинг  таъсис этилиши мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш борасидаги зарур тадбирлар савмарадорлигини оширишга хизмат қилади.