КАТТА ЎРМОН ВА УЗУН ДАРЁ
Табиат ғоят мўъжизаларга бой. Улар орасида бетакрор табиати, кенг ва катталиги, флора ва фаунаси хилма –хилиги билан бетакрор бўлган Амазонка ўрмонлари ва Амазонка дарёси Она табиатнинг буюк ижодкорлиги намунасидир.
Aмазонка тропик ўрмони Жанубий Aмериканинг тўққизта давлатини қамраб олган кенг ўрмон ҳисобланади. Жумладан, бу ўрмонларнинг асосий қисми Бразилия (58,4%), Боливия (7,7%) ва Колумбияда (7,1%) жойлашган. Қолган ҳудуд Венесуэла, Эквадор, Перу, Гаяна, Суринам ва Франция Гвинеяси ўртасида бўлинган.Aмазон тропик ўрмонлари жуда катта бўлиб, деярли олти миллион квадрат километр майдонни эгаллайди. Бу сайёрадаги барча тропик ўрмонларнинг умумий ҳажмининг ярми.Қудратли Aмазон дарёси ва унинг ирмоқлари чексиз ўрмоннинг қон оқимига айланган.
Aмазон дунёдаги энг катта дарё бўлиб, дунёдаги тоза сувнинг 20 фоизини ўз ичига олади. Aйтганча, олимлар орасида ердаги қайси дарё энг узун - Aмазон ёки Нил эканлиги ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда.
Aмазонка жуда бой ва хилма-хил флора ва фаунага эга. Aмазонканинг ўтиб бўлмайдиган ўрмонларининг чакалакзорларида сут эмизувчиларнинг 500 га яқин тури, калтакесакларнинг 200 тури, қушларнинг 400 тури ва сон-саноқсиз турли хил ҳашаротлар яшайди. Сувларда эса Aмазонка ламантини, Иниа дарё делфинлари, гигант оттер, кайман тимсоҳ ва машҳур пираня бор.

Тропик ўрмонларнинг ичкарисида ташқи дунёга нисбатан изоляция қилинган қабилалар яшайди. Замонавий одамлар билан алоқа қилиш улар учун ўта хавфлидир. Уларнинг иммунитети ҳар қандай, ҳатто кичик ва кенг тарқалган касалликларга қарши заифдир.
Амазонка ўрмонлари бутун Ер шаридаги кислороднинг 20 фоизини етказиб беради.Бу атмосферада ушбу элементнинг умумий тўпланишининг бешдан бир қисми саналади ва бу жуда катта ҳажмдир. Бу ерда фотосинтез асосий роль ўйнайди. Дарҳақиқат, 1995 йилда таниқли эколог Жонатан Фолининг тадқиқоти ва бошқа олимларнинг таъкидлашича, ушбу тропик ўрмонлар қуруқликда содир бўладиган барча фотосинтезнинг 25-34 фоизига жавобгардир.
Афсуски, кейинги йилларда ўрмонларни аёвсиз кесиш ва ёнғинлар сабаб бу ўрмон ҳудуди ҳам тобора кичрайиб бормоқда. Агар тезлик билан амалий чора кўрилмаса, нафақат табиат,балки инсоният ҳам катта муаммолар гирдобида қолади.