АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!
Ижтимоий тармоқларда Андижон туманининг “Дўнг қишлоқ“ маҳалласида ярим асрлик тарихга эга садақайрағоч эътиборсиз қолдирилгани, бунинг натижасида у қуриб бораётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалди. Аслида эса бу дарахт гуркираб ўсиб турибди ва у доимий тарзда мутахассислар назоратида.
ЗАМИН – ЗАР, УНИ ҚАДРЛАГАН – ЗАРГАР
Она заминимизнинг ҳар қаричи тиллога тенг. Уни қадрлаган, авайлаган, ўз ўрнида, самарали фойдалана олган инсон тенгсиз бойликка эга бўлади. Ер унга ўз саҳоватини, неъматларини аямайди. Шу маънода Андижон туманидаги “Бўтақора ёғдуси” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёржон Маҳкамовни заминни қадрлаган заргарга қиёслаш мумкин.
ТАНЛОВ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ
Бугун табиатни асраш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш долзарб масала. Ўзбекистон экологик партияси Мингбулоқ туман Кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?”мавзусидаги кўрик- танлови ана шу мақсадга хизмат қилади.
ТАШРИФ ВА МАСЪУЛИЯТ
Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига галдаги ташрифи вилоятимиздаги ҳар бир соҳа вакиллари, халқимиз учун янги марралар, буюк мақсадлар сари йўл очгани табиий. Негаки, юртбошимиз жойларда эришилган ютуқларни эътироф этиш баробарида янги таклиф ва ташуббуслари билан андижонликларга қўшимча масъулият юклади.
ФОЙДАЛИ АНЖУМАН
Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона давлат университети, Фарғона вилоят прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда соҳалар уйғунлигини таъминлаш масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
ҲАР НЕЪМАТНИНГ ҲИСОБИ БОР
Табиат бағридаги ҳар бир неъматнинг ўз ҳисоби, аҳамияти бор. Ундан истаганча, хўжасизларча фойдаланиш мумкин эмас. У хоҳ ўсимлик дунёси ёки ҳайвонот дунёси вакили бўлсин доимий муҳофаза талаб этилади. Айниқса, ер усти ва ости бойликлари бу борада алоҳида эътиборга эга.
ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ДУШМАНДИР
Инсоният табиат гултожи, тирикликнинг энг олий вакили. Шу боис унинг манфаатлари, турмуш тарзи, энг аввало хавфсизлиги муҳим масала. Афсуски, аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган эътиборсизлик, лоқайдлик ҳаттоки кишилар умрига зомин бўлади. Андижон вилояти фавқулоддда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.
НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ
Бугундан эътиборан Андижон шаҳри ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан долзарб 10 кунлик тозалик назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.
ФАРҒОНАДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР
Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, “Дала четлари ва зовурлар атрофидаги ҳудудлардан самарали фойдаланиш мақсадида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш” мавзусига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.
ГУЛГА ТЎЛГАН АНДИЖОН
Бугун Андижон шаҳрини кезсангиз ажиб гўзаллик, такрорланмас манзаралар гувоҳи бўласиз.Шаҳар кўчаларида ястанган павлония дарахтлари бир текис гуллаган. Уларнинг чиройи нафақат юртдошларимиз, балки узоқ-яқиндан келган меҳмонларни ҳам мафтун этмоқда.
ҚУШЛАР - БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ
Дунёда ҳар йили 1 апрель – Қушлар куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг шаҳар ҳамда туман бўлими инспекторлари умумтаълим муассасалари, олий ўқув юртларида ёшлар билан қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказдилар.
ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ
Табиатни асраб-авайлаш, унинг табиий ва моддий бойликларидан оқилона фойдаланишга эришиш нафақат мутахассислар, балки ҳар бир юртдошимизнинг инсонийлик бурчи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 19 март куни имзоланган тегишли қонун билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди.