ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ МАРОҚЛИ САЁҲАТ

ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ МАРОҚЛИ САЁҲАТ

photo_2023-12-28_12-51-53
Боткен вилояти Қирғизистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб 1999 йилнинг 12 октябрида Ўш вилояти таркибидан Боткен, Қадамжой, Лайлак туманлари ва Қизилқия, Сулукта шаҳарлари ажралиб алоҳида вилоят сифатида  ташкил топган. 2000 йилда унинг маркази Боткен ва 2001 йили Исфана қишлоқлари шаҳар мақомини олган. Вилоят жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбида Тожикистон, шимолида Ўзбекистон, шарқда Ўш вилояти билан туташган. Вилоят ҳудудида бошқа давлатларга тегишли бир қанча анклавлар мавжуд. 

Қирғизистон республикаси Администрацияси пресс - тур иштирокчиларини  мамлакатга кириш қисми , давлат чегарасида  дўстона кутиб олдилар.  Шундан сўнг, меҳмонларга вилоятнинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳат таклиф этилди.

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида, тоғлар орасида сирли, маҳаллий аҳоли томонидан турли ривоятлар манбасига айланган ғор бор.  Айтишларича, илгари одамлар бу ерга бориб қайтмаган.  Унинг ў з даврида йирик давлат бўлган Қўқон хонлиги билан боғлиқ жиҳатлари ҳам бор. Маълумотларга кўра ғордан охирги 500 йил давомида турли маъданлар қазиб олинган, сўнгги  марта 1950 йилларда бу ердан сув чиқиб кетиши натижасида унга кириш тўхтатилган. Фарғоналик журналист блогерлар Боткеннинг туризм салоҳиятини ўрганишни айнан мазкур ғордан бошлашди.     

photo_2023-12-28_12-51-41
 Мезбонлар Кани Гут деб номланувчи мазкур ғорни сайёҳлар энг кўп келадиган жойлардан бирига айлантирилмоқчи ва фарғоналик меҳмонлар бу борада биринчи бўлишди. Мазкур ташриф орқали томонлар нафақат қўшни ўлкага янги сайёҳлик йўналишларини очиш, балки, ўзаро борди-келдини янада яхшилаш, бу ерда ҳам Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятини намойиш қилиш, маҳаллий мутахассислар билан келишиб, қирғизистонлик сайёҳларни юртимизга бунданда кўпроқ жалб этиш каби бир қатор мақсадларни амалга ошириш юзасидан  ўзаро келишиб олишди.      

photo_2023-12-28_12-51-27
Шундан сўнг саёҳат Боткеннинг сўлим ва рангли тоғлардан иборат қадимги экотуристик объектида давом этди. Бу ерда  иштирокчилар мис қазилмаларни эритадиган, қадимдан сақланиб қолган ўчоқлар тарихи ва динозавр акси чиққан тоғ билан танишдилар. Табиат қўйнида, тоғ тепасида қардош дўстлар қирғиз миллий таомларидан баҳраманд бўлишди. Бу албатта тадбир қатнашчиларида ижобий  таассурот қолдирди.   

photo_2023-12-28_12-51-48
Энг қизиқарлиси шуки, "Тўрткўл" кўлидаги ташриф давомидаги манзара – тип-тиниқ ва кўм-кўк кўл, унинг атрофдаги ўраб турган қир-адирлар, тоғлар орасидаги бетакрор табиат чиройи ҳар қандай одамни ўзига тортади, ҳайрону-лол қилади. 

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар Боткеннинг экотуристик марказлари,  уларда олиб борилаётган   амалий ишлар,  рангли тоғлар,    тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар. Бу борада қатор маълумотлар олиш билан бир вақтда мириқиб маданий хордиқ чиқардилар. 

 

Хуршиджон Аҳмедов, 

Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, маданият, 

маданий мерос ва оммавий коммуникациялар 

масалалари бўйича ўринбосари,  вилоят

туризм бошқармаси бошлиғи.