“ИМОМ ОТА” - ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ
Юртимиз табиат ўзига хос мафтункор ва фусункор. Унинг бир-биридан сўлим масканлари ҳар қандай кишининг қалбига олам-олам завқу-шавқ бағишлайди. Ана шундай гўзал манзиллардан бири – Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган “Имом ота” туризм қишлоғи бугун мамлакатимизнинг турли вилоятлари, хаттоки қўшни давлатлардан келган сайёҳлар билан гавжум.
“Имом ота” қишлоғига ўтган йили Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси махсус комиссияси қарори билан туризм қишлоғи мақоми берилди. Бу ўз навбатида қишлоққа ташриф буюрувчилар учун янада кенгроқ шароитлар яратишга асос бўлди. Ҳозирда бу ерда хорижий ва маҳаллий туристларни қабул қилиш учун қирқдан зиёд оилавий меҳмон уйлари мавжуд бўлиб уларда меҳмонларни кўнгилли ҳордиқ чиқариш, мазмунли дам олишлари учун етарли шароит яратилган.
“Имом ота” қишлоғида битта зиёратгоҳ, тўртта туризм объектлари саналган ғорлар мавжуд.Шифобахш сувга эга бўлган Ширмонбулоқ булоғи, эсдалик буюмлар сотиш учун ўнга яқин савдо расталари, бешта умумий овқатланиш шаҳобчалари, дам олувчилар учун рақс майдончалари ва қатор намойиш объектлари мавжуд.
Қишлоқда сайёҳлар учун гид хизматлари ҳам ташкил этилган. Тоғ экскурсияси, футбол майдончаси, ҳунармандчилик расталари, чўмилиш ҳавзаси меҳмонлар ихтиёрида. “ Имом ота ” зиёратгоҳи яқинида маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган эсдалик совғалари ни сотиш шо ҳ обча сидаги маҳсулотлар ҳам ғоят харидоргир. Ҳудудда эко логик, этнографик ва геологик туризм турлари кенг ривожланган .
Туристлар учун отда, велосипедда сайр қилиш, маҳаллий махсулотлар тайёрланиш жараёнларида иштирок этиш учун қўшимча кўнгилочар хизматлар ташкил этилган . Зарур инфратузилма жумладан, автомобил йўллари, транспорт , алоқа воситалари, ичимлик суви, электр энергияси, и нтернет, совуқ мавсумда иситиш тизими мавжуд . Ташриф буюришдан олдин туристлар томонидан оилавий меҳмон уйлари учун жойларни б анд қилиш ва фуқаролар йиғини ҳудудида кўрсатиладиган туристик хизматларга буюртма бериш имконияти яратилган .
Бу йилдан қишлоқда тоғли ҳудудларга хос бўлган яна бир объект – замонавий осма кўприк бунёд этилди. Якка тартибдаги тадбиркор Жамолиддин Турсунов томонидан барпо қилинган ушбу кўприк учун жами 600 миллион сўм маблағ сарфланди. Узунлиги 350 метр бўлган бу объектда қишлоқ ёшларининг саккиз нафари доимий иш ўрнига эга бўлди.
Бугун қишлоқ ҳудуди яшилликка бурканган. Тоғ ёнбағирларидаги турфа ўсимликлар, гулу-чечаклар борлиққа ўзгача чирой бахш этмоқда. Мусаффо ҳаво, салқин еллар, бодомзорларнинг ёқимли шивири кўнгилга хуш ёқади.
Қишлоқ марказидаги “Имом ота” зиёратгоҳи қадимдан ислом оламида муносиб ўрин тутган имоми Муҳаммад Ҳанафия номи билан аталиб келинган. Ўзининг мустаҳкам таълимотига эга имом Ҳанафия авлодлари ва унинг шогирдлари ўлкамизда узоқ йиллар давомида қозилик ҳамда бошқа диний бошқарув вазифаларини бажарган. Шу жумладан, Имом Ҳанафия шажарасига мансуб тақводор зотлар, азиз авлиёлар табиати сўлим, баҳаво ушбу зиёратгоҳда сулола анъаналари асосида шайхлик қилиб, одамларни иймон эътиқодга, ҳалоллик ва покликка чорлаган.
Қишлоқ аҳолисининг айтишича, “Имом ота”га ҳар йили ўртача 30 мингдан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради. Туризм қишлоғи мақомини олгач, меҳмонлар сони сезиларли даражада ортган. Шунга монанд тарзда бу ерда ҳозирда қўшимча меҳмон уйлари, замонавий хизмат кўрсатиш, сервис шаҳобчалари қурилаётир. Бу ўз навбатида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади.
Миродил Обидов,
Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармаси Хўжаобод тумани бўлими бошлиғи.