СУНЪИЙ ЁМҒИР ЁРДАМ БЕРМАДИ
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ифлосланиш даражаси энг юқори даражага етди. Шу боис бу ерда ҳавони тозалаш учун сунъий ёмғир яратилди. Қўлланилган усул фақат бир неча кун давомида таъсир кўрсатди. Ушбу экологик фавқулодда вазият туфайли ҳукумат мактаблар, боғлар ва бозорларни ёпишга мажбур бўлди.
Сунъий ёмғир яратиш учун шаҳарнинг ўнта туманидаги булутларга кумуш йодид сепилди, бу эса намлик конденсатцияси жараёнини тезлаштириб, ёғингарчиликка олиб келди. Бу ҳаво ифлосланиши даражасини 300 мкг/м3 дан 189 мкг/м3 гача камайтиришга ёрдам берди. Расмийлар бу усулни муваффақиятли деб атади, аммо ёғингарчилик миқдори уларни қониқтирмади.
Бундан ташқари, ҳавонинг аввалги ифлосланиш даражаси икки кун ичида асл холига қайтди. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи эса иқлимга бундай аралашув вазиятни янада ёмонлаштиради, деб ҳисоблайди, у янада қизиб кетади ва ҳаво янада ифлос бўлади. Илгари Лаҳор "боғлар шаҳри" деб номланган, аммо ундаги дарахтларнинг аксарияти кесилган. Сўнгги ўн йилликларда у яшил қопламининг тахминан 75 фоизини йўқотди. Бугунги кунда Лаҳор аҳолиси 13 миллион кишидан ошади ва шаҳарнинг ўзи дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлардан бирига айланди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳолат шундай давом этса у тез орада ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолади.