КИТЛАРНИНГ УМРИ ҚИСҚАРМОҚДА
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайвонот оламининг энг йирик вакилларидан бўлмиш китлар икки юз йилгача яшаши мумкин. Афсуски, одамлар томонидан уларни йиллар давомида тартибсиз овланиши, денгиз ва уммонларнинг ифлосланиши натижасида бу муддат тобора қисқариб боряпти.
Олимлар берган маълумотга кўра, Гренландия китининг умр кўриш давомийлиги 200 йил деб тахмин қилинади. Узоқ умр кўриш сабаби сифатида улардаги совуқ иқлим шароитида яшайдиган жонзотларга хос бўлган секин метаболизм жараёни кўрсатилади. Аммо, бошқа китсимонларнинг умри анча қисқа. Бироқ, янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу тахминлар жуда кам баҳоланиши мумкин. Китларнинг ҳаёти ва океан экологияси ҳақида кенг маълумот манбаи китларнинг қулоғида пайдо бўлувчи олтингугурт тиқинлари бўлиши мумкин. Узунлиги бўйича бу дериватлар 25 сантиметрга, вазни эса 250 граммга етади. Уларнинг қатламларида ҳайвоннинг йиллик миграцияси, ҳиссий ҳолати ва умумий экотизим тўғрисидаги маълумотлар ишончли сақланади.
Шундай қилиб, 1970-йилларда япон кит овловчилари томонидан ўлдирилган фин кити ва кўк китнинг олтингугурт тиқинларини ўрганиб чиқилиб, олимлар иккала ҳайвоннинг ёши юз йилдан ошади, деган хулосага келишди. Ва бу мазкур сут эмизувчиларнинг умр кўриш давомийлиги 70-80 йил деб қилинган тахминни бутунлай йўқ қилди. Кейинги тадқиқотлар давомида яна бир қизиқарли факт аниқланди. Жанубий яримшарда яшовчи силлиқ китлар ҳаётини ўрганиш давомида уларнинг 10 фоизи деярли 130 ёшдан ошганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, китларнинг Шимолий Aтлантикадаги қариндошлари, хусусан, кит овлаш миқёси анча юқори бўлган жойларда улар жуда кам яшаши кузатилди. Бундай ҳудудларда улар атиги 47 ёшгача яшайди, холос. Олимларнинг фикрига кўра, китларни тартибсиз овланиши, уни популяциядаги умрини қисқартиради. Aгар китлар ёлғиз қолса, уларга инсонлар томонидан салбий таъсир ўтказилмаса анча узоқ умр кўришади. Ҳозир тахмин қилинганидан камида икки баравар кўп, аниқроқ айтганда, 200 йилдан зиёд яшаши мумкин.