ЯПОНЛАРДАН ЯХШИ ЯНГИЛИК

ЯПОНЛАРДАН ЯХШИ ЯНГИЛИК

Бугун пластик чиқиндилар муаммоси бутун дунёни ташвишга солаётир. Ҳам қуруқликда, ҳам катта-катта сув ҳавзаларида керагидан ортиқ даражада тўпланган бу қолдиқларнинг атроф-муҳитга бўлган салбий таъсири тобора жиддийлашиб боряпти. Айни йўналишда қатор йиллардан бери изланишлар олиб бораётган япониялик олимлар денгиз сувида бир соат ичида эриб кетадиган пластмасса яратдилар.  

 

Ҳа, кунчиқар мамлакат олимлари  бир неча соат ичида шўр сувда эриб ғойиб бўладиган инновацион пластмассани ишлаб чиқдилар. Лойиҳа устида RIKEN  илғор материаллар маркази ва Токио университети тадқиқотчилари ишладилар. Уларнинг таъкидлашича, мазкур натижа океанлар ифлосланишига қарши курашда ҳақиқий ютуқдир.

Токио яқинида жойлашган Вако шаҳридаги лабораторияда олиб борилган изланишлар оқибатда бир соатлик енгил аралаштиришдан кейин пластмассанинг сувда қандай эриганлигини намойиш этилди. Бунда пластмассадан ҳеч қандай из ҳам, белги ҳам, чиқинди ҳам қолмади.  Анъанавий биологик парчаланадиган пластмассалардан фарқли ўлароқ, бу материал деярли бир зумда парчаланади ва ўзидан микропластикани қолдирмайди. Микропластика эса бу — балиқ, туз ва ҳатто инсон қонида аллақачон мавжуд бўлган кўринмас ёвузлик ҳисобланади. 

images-6

Ушбу палстмасса  ўзининг "йўқолувчанлик" қобилиятига қарамай,   жуда бардошли — анъанавий нефт аналоглари билан таққосланади. У токсик эмас, ёнмайди, парчаланиш пайтида карбонат ангидрид чиқармайди ва табиий денгиз бактериялари томонидан тўлиқ қайта ишланади. У нафақат океанда ишлайди-ҳатто тузлар бўлган тупроқда ҳам  материал аста-секин парчаланади. Беш сантиметрлик парча қуруқликда тахминан 200 соат ичида  бутунлай йўқ бўлиб кетади. 

Бу пластмассани   ҳали оммавий ишлаб чиқариш бошланмаган бўлса-да, унга қизиқувчи компаниялар сони етарли. Айниқса,  қадоқлаш соҳаси вакиллари унга жуда катта қизиқиш билдирмоқда. Такузо Аида бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи аъзолари ҳозирда пластмассани махсус қоплама билан қандай ҳимоя қилишни ўрганмоқда. Шунда  у утилизация қилинмагунча мустаҳкам бўлиб қолади ва кейин осон парчаланади.

images (1)-2

-Болалар қайси  сайёрада яшашни танламайдилар. Уларга тоза ер қолдириш бизнинг бурчимиздир, –  дейди Такузо Аи да. –  БМТ маълумотларига кўра, 2040 йилга келиб пластик чиқиндилар ҳажми уч баравар кўпайиши мумкин ва йилига 37  миллион тоннагача чиқиндилар океанга тушади. Япониялик  олимлар яратган  " э рийдиган пластмасса" каби янги материаллар вазиятни тубдан ўзгартириши ва ниҳоят "пластик фалокат"  хавфидан қутилишга  ёрдам беради.  

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда ҳар йили дунё океанларига 13 миллион тоннагача пластик чиқиндилари ташланади. Эрийдиган пластикнинг кашф этилиши эса ана шу миқдорни кескин камайишига, атроф- муҳит муҳофазасини яхшиланиши, хусусан, океанларнинг ифлосланишини олдини олишга хизмат қилади.