ҲИНДИСТОНДА ЖАЗИРАМА ЁЗ

ҲИНДИСТОНДА ЖАЗИРАМА ЁЗ

Аслида  Ҳиндистонда ҳар йили ҳам ёз жуда иссиқ келади. Аммо, ҳароратнинг бирданига салкам 50 даражагача чиқиб кетиши офтобда тобланган маҳаллий аҳолини ҳам шошириб қўяди. Чунки, ҳароратнинг одатдагидан кўра 10 даражага ошиши ҳудудда   келиб чиқиши мумкин бўлган бўрон  ва иссиқликнинг қизил огоҳлантиришини  эълон қилинишига олиб келади. Қарийиб 30  миллион аҳолига эга бўлган Янги Деҳлидаги қизил огоҳлантириш "ҳар қандай ёшдаги одамларда иссиқлик касаллиги ва иссиқлик уриши эҳтимоли юқори" ва "аҳолининг заиф қатламларида алоҳида эҳтиёт бўлиш" зарурлигини англатади. 

инди3
Метеорологларнинг таъкидлашича, ҳатто тунда ҳам ҳарорат юқорилигича қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг май ойида Деҳлининг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 49,2 даражага этган.  Ҳиндистон узоқ вақтдан бери ёзнинг иссиқ ҳарорати билан машҳур, аммо иссиқлик тўлқинлари узоқроқ, тез-тез ва кучлироқ бўлиб бормоқда. Янги Деҳли маъмурлари, шунингдек, жазирама иссиқда сув таъминотидаги узилишлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Сув ресурслари вазири Атшиши Марлена сувни тежаш учун "жамоавий масъулият"га чақирди, деб хабар беради Т imesof India  нашри. Ҳозир айрим ҳудудларда жиддий сув танқислиги кузатилмоқда – кунига атиги 15-20 дақиқа сув берилмоқда, холос. Кўпчилик бу ҳаддан ташқари ҳароратни Ражастандан келган иссиқ шамоллар билан боғлайди, бу сешанба куни мамлакатда энг юқори ҳарорат 50,5 даражани қайд этди.  

иии5
Ташвишли жойи шуки, ҳароратнинг бундай кескин кўтарилиши айрим ҳудудларда табиий офатларни келтириб чиқаради ҳамда аҳоли орасида қурбонларга ҳам сабаб бўлади. Таъкидланишича, мамлакатда сутка давомида иссиқлик таъсиридан вафот этганлар саксон нафаргача етган.