ЕР – БЕБАҲО БОЙЛИК
Ерни севган, уни ардоқлаган, меҳр берган инсон борки, асло кам бўлмайди. Улардан бири – Марҳамат туманидаги “Бунёдкор люкс” фермер хўжалиги раҳбари Шербек Тўйчиев қишлоқ фарзанди бўлгани боис ёшлигидан далада суяги қотди, деҳқончилик илмини пухта эгаллади. Натижада бугун элга хизмат қилишдек катта шарафга сазовор бўлди.
ТАНЛОВ ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ
Бугун табиатни асраш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш долзарб масала. Ўзбекистон экологик партияси Мингбулоқ туман Кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?”мавзусидаги кўрик- танлови ана шу мақсадга хизмат қилади.
ТАШРИФ ВА МАСЪУЛИЯТ
Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига галдаги ташрифи вилоятимиздаги ҳар бир соҳа вакиллари, халқимиз учун янги марралар, буюк мақсадлар сари йўл очгани табиий. Негаки, юртбошимиз жойларда эришилган ютуқларни эътироф этиш баробарида янги таклиф ва ташуббуслари билан андижонликларга қўшимча масъулият юклади.
ФОЙДАЛИ АНЖУМАН
Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона давлат университети, Фарғона вилоят прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда соҳалар уйғунлигини таъминлаш масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ ПИКНИК
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоятидаги экофаоллар Кенгаши аъзолари учун Сўх туманига саёҳат ташкил этилди. Иштирокчилар тоғлар бағридаги эътиборга лойиқ манзилларда бўлдилар, халқаро экологик билимлар куни тадбирларида қатнашдилар.
ЖОНСАРАК ВА ЖАСОРАТЛИ ДЕПУТАТ
Аҳрорбек Ортиқов оддий қишлоқ йигитларидан. Ўзининг камтар ва камсуқумлиги, меҳнаткаш ва шижоатлилиги билан аллақачон маҳалладошлар меҳрини қозониб улгурган. Шу боис уни аввал Чордона маҳалла фуқаролар йиғини раислигига, кейинроқ эса Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайлашди.
“ИМОМ ОТА” - ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ
Юртимиз табиат ўзига хос мафтункор ва фусункор. Унинг бир-биридан сўлим масканлари ҳар қандай кишининг қалбига олам-олам завқу-шавқ бағишлайди. Ана шундай гўзал манзиллардан бири – Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган “Имом ота” туризм қишлоғи бугун мамлакатимизнинг турли вилоятлари, хаттоки қўшни давлатлардан келган сайёҳлар билан гавжум.
ТАДБИРЛАР МАВСУМИЙ ЭМАС
Бугун табиат муҳофазаси дунёдаги асосий уч муаммонинг бирига айланган. Негаки, курраи заминда аҳоли сони ортгани сари унинг атроф-муҳитга таъсири ҳам куча¬йиб кетди. Мазкур вазият инсоният учун аввало қатор қулайликлар яратган бўлса, иккинчи томондан табиатни ночор ҳолга солиб қўйди. Одамлар орасида экологик билимларнинг етишмаслиги кечириб бўлмас хатоларга сабаб бўлди.
БУГУН – ЭКОЛОГИК БИЛИМЛАР КУНИ
Ёшлигимизда ота-боболаримиз сувга тупурмаслик, кўчанинг дуч келган жойига аҳлат ташламаслик, ниҳолларни синдримаслик, ҳимоясиз ҳайвон ва қушларга озор бермаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантиришарди. Шунинг учун атроф обод, маҳалла ва кўчаларда ўзгача файз бўларди. Айнан шу ҳолат оиладаги экологик маданият, билимларнинг бошланиши эди.
ЧЎЛ ЎРНИДА ГУЛЛАЁТГАН ЧАМАН
Улуғнор Андижон вилоятининг кенжа, қўриқ ва шароити бир қадар мураккаб туманларидан бири.Бу ҳудудда деҳқончилик қилиш, боғ яратиш бошқа ҳудудларга нисбатан икки карра кўпроқ меҳнат, эътибор талаб қилади. Шунга қарамай чўлқуварларнинг бетиним меҳнати ўзининг самарасини бермоқда. Туман маркази, олис қишлоқлар обод ва кўркам бўлиб бораётир.
ҲАР НЕЪМАТНИНГ ҲИСОБИ БОР
Табиат бағридаги ҳар бир неъматнинг ўз ҳисоби, аҳамияти бор. Ундан истаганча, хўжасизларча фойдаланиш мумкин эмас. У хоҳ ўсимлик дунёси ёки ҳайвонот дунёси вакили бўлсин доимий муҳофаза талаб этилади. Айниқса, ер усти ва ости бойликлари бу борада алоҳида эътиборга эга.
ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ДУШМАНДИР
Инсоният табиат гултожи, тирикликнинг энг олий вакили. Шу боис унинг манфаатлари, турмуш тарзи, энг аввало хавфсизлиги муҳим масала. Афсуски, аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган эътиборсизлик, лоқайдлик ҳаттоки кишилар умрига зомин бўлади. Андижон вилояти фавқулоддда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.