ТАБИАТ ВА БИЗ

ТАБИАТ ВА БИЗ

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Норин туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги болалар оромгоҳида “Табиат ва биз” мавзусидаги тадбир ташкил қилинди. Унда болажонлар она табиат муҳофазаси ҳақидаги расмлар танлови, экологик билимлар юзасидан савол-жавоблар ҳамда соғлом турмуш асоси бўлган спорт мусобақаларида   иштирок этдилар.

 

Маълумки, бу йилги ёз болажонларимиз учун ўзгача таассуротлар, саргузаштларга бой бўлмоқда. Сабаби давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан  амалдаги йилда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилди. Унда  1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориш, қатор тадбдирлар ташкил этиш кўзда тутилган. Негаки,   “Долзарб 90 кун” лойиҳаси   тўққиз ой давомида мактабда таҳсил олиб чарчаган ўқувчиларнинг   ёзги таътил кунларини мазмунли, мароқли ва соғлом ўтказишига хизмат қилади.  

photo_2025-06-16_09-19-53

Ўзбекистон Экологик партияси Норин тумани Кенгаши фаоллари ҳам мазкур лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида тумандаги болалар  дам олиш ва соғломлаштириш маскани – болаларнинг ёзги оромгоҳига ташриф буюрдилар. Оромгоҳ раҳбарияти билан ҳамкорликда ташкил этилган қатор тадбирлар ўғил-қизларимиз учун ғоят мароқли бўлди. Хусусан, табиат қўйнига саёҳат, ўсимлик ва ҳайвонот олами билан танишув, юртимиз фауна ва флорасига оид қизиқарли маълумотларни улар диққат билан тингладилар. Шунингдек, ҳар бир ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг она табиатнинг тириклик занжирида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида партия фаоллари атрофлича сўзлаб бердилар.  

IMG_1155

Шундан сўнг навбат спорт  мусобақаларига, рассомчилик  танловига берилди. Бир гуруҳ болажонлар спорт беллашувларида куч синашган бўлса, бошқа гуруҳдаги ўғил-қизлар ўзларининг тасвирий санъат борасидаги маҳоратларини ишга солишди.  Муросасиз ўтган тортишувларда кучлилар ва билимлилар ғолиб бўлишди. Энг муҳими, бугунги кун  воқеалари оромгоҳ дам олувчиларига олам-олам завқ бағишлади. Бу каби тадбирлар эндиликда тез-тез ўтказиб туриладиган бўлди.  

 

Абдураҳим Ирисов,  

Ўзбекистон Экологик партияси   

Норин тумани Кенгаши раиси.