АКЦИЯ ДАВОМ ЭТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра бугун 25 август куни мамлакатимизда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилмоқда. Мазкур акция ойда икки марта – 10 ва 25 саналарда ташкил этилади.
ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТ
Мустақиллик берган энг катта имконият бу – халқимиз нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаш, балки ер, сув, ҳаво каби табиий ресурслардан ҳам оқилона фойдаланиш, униасраб-авайлаш борасида ҳам барча ҳуқуқларга эга бўлди. Негаки, унгача бўлган даврда юртимиздаги экологик вазият деярли танг аҳволга келиб қолганди.
ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ – ТАРАҚҚИЁТ ИМКОНИЯТИ
Маълумки, бугун ҳар бир давлатдаги туризим салоҳиятини ривожлантиришга эътибор ана шу юртдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётга ҳам каттагина ҳисса қўшмоқда. Бу борада мамлакатимизда, жумладан Фарғона вилоятида ҳам аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳотлар олиб бориляпти.
ЧИҚИНДИ — ДАРОМАД МАНБАИ
Бугунги кунда мамлакатимизда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни самарали бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг асосий мақсади — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик муаммоларни камайтиришдан иборат.
ДАРАХТЛАР – БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ
Ёзнинг бугунги жазирамаси ҳар қандай тирик жонни соя-салқинга, баҳаво манзилларга чорламоқда. Хусусан, аксарият юртдошларимиз ҳозирда тоғлар бағридаги ўрмонларга, қалин дарахтзорларга ёки икки соҳили сўлим бўлган дарёлар бўйидан манзил топган. Бу ўз навбатида дарахтларнинг инсонлар ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутишига рад этиб бўлмайдиган мисолдир.
ТАБИАТГА МЕҲР БЕРИНГ!
Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси жамоасининг барча юртдошларимизга М У Р О Ж А А Т И
ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАР МУҲОФАЗАСИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
Шу йилнинг 30 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда бир неча турдаги қушлар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар, балиқлар ва умуртқасиз ҳайвонларни овлаш вақтинча таъқиқланади.
“ЯШИЛ” ТЕХНИКУМ – БЎЛҒУСИ ЭКОЛОГЛАР ДАРГОҲИ
Сўнги йилларда мамлакатимиз экологик сиёсатида глобаллашув жараёнларга ҳамоҳанг равишда янгича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан,соҳада атроф-муҳит компонентлари муҳофазаси ва улардан самарали фойдаланишга йўналтирилган умуммиллий лойиҳаларнинг амалга ошириш механизмларининг давлат раҳбарининг фармон ва қарорлари билан аниқ белгилаб берилаётганлиги ўз самарасини кўрсатмоқда.
ЧЎЛЛАНИШ – ЖИДДИЙ ЭКОЛОГИК МУАММО
Чўллар инсоният ҳаёти учун зарур шароитга эга бўлмаса-да, уларнинг ўзига хос экотизими, фауна ва флораси бор. Кейинги йилларда табиатга нисбатан нохолис муносабат натижасида иқлим ўзгариб боряпти, юзага келаётган қурғоқчилик натижасида унумдор ва лалмикор ерларда чўлланиш даражаси ортиб боряпти.
КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахўрлик натижасида йилига бир триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилади. Шунинг учун ҳам ушбу иллат “тараққиёт кушандаси” сифатида қораланади.
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ – ЮРТ ОБОДЛИГИ
Амалдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да юртимизнинг ҳар бир гўшасида кенг миқёсдаги ободончилик, бунёдкорлик ҳамда яратувчилик тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, Наманган вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири саналган Нанай қишлоғида ҳам бу борада эътиборга лойиқ ўзгаришлар бор.
БУГУН – АВТОМОБИЛСИЗ КУН
Кундан –кунга дунё миқёсида ҳаракатланаётган автомобиллар сони ортиб боряпти. Бу бир томондан яхши, лекин масаланинг иккинчи томонига қарайдиган бўлсак, ана шу транспорт воситаларининг ҳар бири атиги бир соатлик ҳаракати давомида табиатга ўртача 2 - 3 килограммгача карбонат ангдрид газини чиқаради. Шу боис экологик соф транспорт масаласи долзарб масалага айланди.