ЧИҚИНДИСИЗ ТАБИАТ УЧУН
Андижон вилоятида она табиат муҳофазаси, атроф-муҳит софлигига бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди.
ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК
Маълумки, дунёдаги жами тирикликнинг биттагина ватани бор. У ҳам бўлса бизни ўз бағрига жойлаштирган, турфа неъматлар билан ризқлантирган, бошпана ва чексиз имкониятлар бера олган курраи замин – Она ер ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳар йили 20 мартда ва 22 апрелда Халқаро Ер куни алоҳида сана сифатида тантана қилинади.
ТАБИАТГА МЕҲР БЕРИНГ
Бугун табиатни муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Негаки, йиллар давомида йиғилиб қолган экологик муаммолар эндиликда ўзининг салбий натижасини намоён қилмоқда. Шу боис атроф-муҳитни асраб авайлаш, унинг бойликларидан, неъматларидан оқилона фойдаланиш, хусусан, ер, сув ҳамда ҳавони ифлосланишдан сақлаш ҳар бир юртдошимизнинг виждон амрига айланмоғи лозим.
НАВРЎЗ – БАЙРАМЛАР МАВСУМИ
Шарқ халқларида янги йилнинг бошланиши – Наврўзи Олам янгиланиш, яшариш айёми сифатида тантана қилинади. Табиатнинг уйғониши, деҳқончиликнинг янги мавсуми ўз навбатида табиат билан боғлиқ бошқа саналарни ҳам ўз ичига олади. Жумладан, 20 март –Халқаро Ер куни, 21 март – Ўрмонлар куни, 22 – март эса Халқаро сув ресурсларини ҳимоя қилиш куни ҳисобланади.
ЯНГИ ЙИЛ, ЯНГИ КУН МУБОРАК!
Бугун борлиқ ўзгача. Атроф гулларга буркана бошлади. Эрта тонгдан ёға бошланган ёмғир қишнинг қолган-қутган ғуборини юваётгандек, гўё. Бодом гуллари ва ёмғир ифори дилга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Янги йил, янги кун юртимизга шундай мусаффо ҳаво, юртдошларимизга байрам шодлиги, элимизга қут-барака олиб келди. Асрлар бўйлаб маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байра
ХИЗМАТ СИФАТИ ҲАМ КЎЛАМИ ҲАМ ОШАДИ
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар йили мамлакатимизда салкам етти миллион тонна маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб мамлакатда "қайта ишланадиган", "қайта ишланмайдиган" ва "озиқ-овқат" тоифалари бўйича саралаш орқали чиқиндиларни алоҳида йиғишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун жойларда чиқиндиларни йиғиш шаҳобчалари ташкил этилмоқда.
ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ
Фарғона вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан "Экологик вазиятни яхшилаш бўйича Қува туманида олиб борилаётган ишлар билан танишиш" мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Унда экология бошқармаси масъуллари, журналист ҳамда блогерлар қатнашди.
ОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗ ТАРТИБИ БОР
Бугун табиат билан муносабатда ўта холислик, эхтиёткорлик зарур. Чунки, ундаги ҳар бир неъматнинг миқдори чексиз эмас. Айниқса, тириклик занжирида муҳим ўрин тутувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларига нисбатан озгина эътиборсизлик уларни бутунлай йўқолиб кетишига сабаб бўлади. Шундай экан, бу борада ҳар доимгидан-да огоҳ бўлиш муҳимдир.
ЁШЛАР – ЮРТ КЕЛАЖАГИ
Амалдаги 2024 йил юртимизда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” сифатида келажагимиз эгаларининг юрт равнақи ва тараққиёти, юксалиши йўлидаги ғайрат –шижоатини оширади. Уларни ҳалол ва самарали меҳнати, юксак салоҳият ила билим олишига мустаҳкам омил бўлади. Ҳар бир соҳада ёшларнинг фаол иштироки, ютуқ ва муваффаққиятлари юзага чиқади. Фарғона шаҳридаги юридик техникумда ўтказилган “Ёшла
ТААССУРОТЛАРГА БОЙ ТАДБИР
1971 йил 2 феврал куни Эроннинг Рамсар шаҳрида халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш макони бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги Конвенция имзоланди. Шундан бери ҳужжат имзоланган кун, яъни 2 феврал – “Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни” сифатида кенг нишонланадиган бўлди.
ҚОНУНБУЗАРЛИК ЖАВОБСИЗ ҚОЛМАЙДИ
Битта дарахтни кўкартириб вояга етказиш учун бир неча ўн йиллар керак бўлади. Уни кесиб яксон қилиш учун эса атиги бир соат кифоя. Айни шу ҳолат кишини ташвишга солади. Чунки, табиатга нисбатан беаёв муносабат натижасида дарахтзорлар камайиб, яшилликка путур етиб, атмосфера ҳавосидаги зарарли газлар миқдори ортиб боряпти.