ЁШ ЭКОЛОГЛАР – СЕНАТДА
Ёш авлоднинг она табиатга нисбатан меҳру-муҳаббатини уйғотиш, улардаги экологик маданиятни шакллантириш нафақат устозлар, балки соҳа мутасаддилари, мутахасссилари томонидан олиб борилаётган амалий тадбирларга ҳам боғлиқ.
НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ САМАРАСИ
Aндижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари алоқадор ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда вилоятимизнинг шаҳар ҳамда туманларида белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадидаги назорат тадбирларини олиб боришяпти.
ОЗОН МУАММОСИ – ЗАМИН МУАММОСИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йиллиги инсониятга озон қатламининг емирилиши, озон туйнукларининг пайдо бўлиши хавфини тақдим этди. Ўзининг ноёб табиати, бошқа сайёралардан фарқли ўлароқ одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти учун мос бўлган она заминдаги экотизимга жиддий таъсир ўтказувчи бу муаммо ҳозирда глобал аҳамият касб этмоқда.
АВСТРАЛИЯНИНГ БЕТАКРОР МАНЗАРАЛАРИ
Она табиатнинг бири-бирига ўхшамайдиган мўъжизакор манзиллари жуда кўп. Уларни томоша қилишнинг ўзи кишига бир дунё завқ беради. Шу ўринда буюк мусаввир вазифасини бажарган табиатнинг Австралия қитъаси узра яратган бетакрор асарлари эътиборга лойиқ. Улардан бири Буюк тўсиқ рифи ҳисобланади.
ОСМОНИМИЗ МУСАФФО БЎЛСИН!
Бугун курраи заминдаги долзарб муаммолардан бири бу – атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унга ташланаётган тутун ва зарарли газлар миқдорини кескин камайтириш ҳисобланади. Тўғри, бу борада қатор амалий тадбирлар бажариляпти, лекин уларнинг салмоғини янада ошириш, самарадорлигини кучайтириш талаб этилади.
СУВЛИ-БОТҚОҚ ҲУДУДЛАР МУҲИМ ЭКОТИЗИМ
Табиатда ўрмон ва тоғлар, чўл ва текисликлар билан бир пайтда сувли-ботқоқли ҳудудлар ҳам учрайди. Ўзига хос бутун бир экотизим ҳисобланган бундай манзиллар ҳам ўз навбатида алоҳида эътиборга, муҳофазага муҳтож. Шу боис ҳар йилн 2 феврал санасида дунё миқёсида Бутунжаҳон сувли-ботқоқ ерлар куни нишонланади.
ЗАҲАРЛАНГАН ОЛМАЛАР
Олма инсонлар томонидан доимий севиб истеъмол қилинадиган мевалар сирасига киради. Шу боис ер юзида етиштириладиган барча мевалар қаторида олманинг салмоғи каттагина миқдорни ташкил қилади. Аммо, бугун бутун Европа бўйлаб йиғиштириб олинган олмаларда заҳарли моддаларнинг миқдори юқори эканлиги аниқланди.
КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ
Табиат муҳофазаси бугун дунё миқёсидаги долзарб вазифалардан бири. Мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида мазкур масала янада муҳимроқ аҳамият касб этган. Негаки, гўзал водийнинг дурдонаси бўлган Фарғона табиати ўзининг бетакрорлиги, кўркам манзаралари, обод манзиллари билан алоҳида ажралиб туради.
ТАБИАТ ҲИМОЯСИ – ЖАМИЯТ ФОЙДАСИ
Андижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон ҳўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 2025 йил давомида амалга оширилган тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бажарилган ишлар билан бир қаторда баъзи муаммо ва камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ
Андижон шаҳрида шаҳар экология ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида “Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?” республика танловининг саралаш босқичи ўтказилди. Унда биринчи сектордаги ўндан зиёд мактаб жамоалари фаол иштирок этдилар.
МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ЖОНИВОР
Фарғона водийси Ўзбекистоннинг табиий ва биологик жиҳатдан муҳим ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ҳайвонот дунёсининг мазкур ҳудудда сақланиб қолган нодир вакилларидан бири ҳисобланган қалқонли гекконча – (Alsophylax loricatus) сўнгги йилларда йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.
“ЯШИЛ МАКОН” – ЕЧИМ ВА ИМКОН
Бугунги асосий экологик муаммо – атмосфера ҳавосининг ифлосланишида она заминнинг табиий фильтри бўлган ўрмонларнинг кескин камайиб кетганлиги бош сабаб. Чунки, дарахтлар аввало чангни, тутун ва ҳаводаги бошқа газларни зарарсизлантиришда муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда ўрмонларни кескин қисқариши нафақат табиатга, балки инсоният келажагига ҳам жиддий хавф соляпти.