ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун аҳоли орасида экологик маданиятнинг етишмаслиги, соҳага оид қонунларни зарур даражада ўқиб-ўрганмаслик натижасида қатор кўнгилсиз ҳолатлар юзага келяпти. Албатта, бунинг учун тегишли чора кўрилади. Лекин, бу муаммонинг ечими эмас. Аввало юртдошларимиз орасида табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатни кучайтириш, холисона муносабатни шакллантириш талаб этилади.
ЁШЛАР КЕЛАЖАК, БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИДИР
Юртдошларимиз мамнуният ила “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”ни тарих саҳифалари сари кузатиб қўйишди. Ўтган бу даврда мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадрини кўтариш, қўллаб-қувватлаш борасида қатор амалий ишлар бажарилди. Таълим сифатини ошириш юзасидан кўрилган чоралар яхшигина самара берди.
ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ЖИНОЯТ
Бугун Она табиатни асраш, атмосфера мусаффолигини сақлаш глобал муаммога айланди. Мутахассислар мазкур муаммони бартараф қилишнинг бир қатор чораларини илгари сурмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Лекин , айрим масъулллар ва баъзи юртдошларимизнинг лоқайдлиги сабаб бу борадаги муаммолар кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти.
ЁВВОЙИ ҲАЙВОНЛАРГА ЭЪТИБОР
Қирчиллама қиш қаҳри барча тирик жонзотларга ўз таъсирини ўтказяпти. Айниқса, чўл ва далаларда, кимсасиз кенгликларда тарқалган ёввойи ҳайвонлар ҳам бугун тирикчилик ғамида ўзини ҳар ёнга уради. Боиси, айни шароитда озуқа топиш анчайин мураккаб. Шундай экан, уларга имкон даражасида ёрдам бериш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.
ҚУТЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ
Бугун мамлакатимизда бахтимизнинг бош Қомуси – Конституциямиз қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги тантана қилинмоқда. Бу муҳим ҳужжат 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат бўлиб, ҳар бандида юртдошларимизнинг фуқаролик бурчи, ҳуқуқ ва манфаатлари аниқ ҳамда равшан кўрсатиб ўтилган.