ОДАМЛАР ОРАСИДАГИ ДЕПУТАТ
Расулжон Тўйчиевни Норинкапа қишлоғининг каттаю-кичиги яхши билади. Даставвал ёшлар ташкилоти, кейинчалик ўзини-ўзи бошқариш идораси, маҳаллада турли масъул вазифаларда ишлаш баробарида эл эътборини қозонди. Тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги боис обрў топди. Унинг ишбилармонлик, ташаббускорлик ва халқпарварлик фазилатлари бугун – халқ депутатлари Норин тумани Кенгаши депутати сифатидаги фаолияти
ТАРҒИБОТ ДАВОМ ЭТАДИ
Бугун аҳоли орасида экологик маданиятнинг етишмаслиги, соҳага оид қонунларни зарур даражада ўқиб-ўрганмаслик натижасида қатор кўнгилсиз ҳолатлар юзага келяпти. Албатта, бунинг учун тегишли чора кўрилади. Лекин, бу муаммонинг ечими эмас. Аввало юртдошларимиз орасида табиатга нисбатан меҳр-муҳаббатни кучайтириш, холисона муносабатни шакллантириш талаб этилади.
ЯШИЛЛИК ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ
Курраи заминимиз катта-кичик экологик муаммолар гирдобида қолган бир пайтда инсоният унинг ечими учун турли чораларни излаяпти. Бу борада биргина йўл – ўрмон ва дарахтзорларни кўпайтириш вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шу боис Aндижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ўтган йил давомида асосий эътиборни шу масалага қаратди.
ҲАР БИР КЎЧАТ ҲИСОБДА БЎЛАДИ
Бугун бутун дунёда дарахтзорларни аёвсиз кесилиши, ўрмон яшил фондининг қисқариб кетиши глобал экологик муаммога айланди. Она табиатнинг “ўпка”си ҳисобланган дарахтлар саноат ишлаб чиқариши, транспорт воситалари ҳаракати натижасида ажралаётган зарарли газларни етарлича тозалай олмаяпти. Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида олиб борилаётган амалий тадбирлар айни масалада муқобил
ЎЗБЕКИСТОН ЭКОЛОГИК ПАРТИЯСИ БЕШ ЁШДА
Бугун мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг энг янгиси – Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топганига беш йил тўлди. Бутун дунёда табиат муҳофазаси билан боғлиқ вазият тобора жиддийлашиб бораётган бир вақтда юзага келган экопартия республикамизда атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммолар ечимида улуғвор масъулиятни ўз зиммасига олган.
“СЕН МЕНГА ТЕГМА, МЕН СЕНГА...”
Поклик элимизнинг азалий қадриятларидан бири. Хусусан, аждодларимиз юрт ободлигига алоҳида аҳамият беришган. Фарзанд тарбиясида ҳам тозаликка эътибор асосий жиҳатлардан саналган. Айниқса. кўча ва сувга ахлат тўкиш ғоят тарбиясизлик ҳисобланган. Таассуфки, бугун айрим ҳолатларда мана шундай қўпол кўринишларга гувоҳ бўляпмиз.
СУВ БЕБАҲО НЕЪМАТ, УНИ ИСРОФ ВА ИФЛОС ҚИЛМАНГ...
Табиатдаги беминнат неъматлар орасида сувнинг алоҳида ўрни бор. Чунки, ҳар бир тирик жон организмида бу неъмат асосий вазифани бажаради. Шу боис ундан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш талаб этилади. Афсуски, ҳозирда баъзи юртдошларимиз бу масалага етарлича эътибор қаратишмаяпти.
КУЛАСИЗМИ, ЁКИ КУЯСИЗМИ?..
Кишининг табиатида лоқайдлик деган қусур бор. Айнан шу салбий камчилик уни хатолар домига ташлайди. Натижада унинг ҳаракатларида одамийликка хос бўлмаган кўринишлар ҳам кузатилади. Оқибатда атрофдаги одамлар, жамият азият чекади. Фикримизнинг исботини Чинобод-Улуғнор йўли четида ҳосил бўлган ноқонуний чиқиндихона мисолида кўриш мумкин.
ЁШЛАР КЕЛАЖАК, БИЗНЕС ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИДИР
Юртдошларимиз мамнуният ила “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”ни тарих саҳифалари сари кузатиб қўйишди. Ўтган бу даврда мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадрини кўтариш, қўллаб-қувватлаш борасида қатор амалий ишлар бажарилди. Таълим сифатини ошириш юзасидан кўрилган чоралар яхшигина самара берди.
ТОҒЛАР БАҒРИДАГИ МАРОҚЛИ САЁҲАТ
Фарғона вилояти туризм бошқармаси томонидан вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларлар учун Фарғона-Боткен йўналиши бўйлаб пресс-тур ўтказилди. Ўзига хос саёҳат сифатида ташкилланган мазкур тадбирда журналистлар қўшни Қирғизистон республикасининг Боткен вилоятининг туристик салоҳияти юқори бўлган объектлар билан атрофлича танишдилар.
ҚОНУНБУЗАРЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Юртдошларимиз ўзининг кундалик турмуш жараёнида табиат билан ўзаро муносабатда бўладилар. Бу жараёнда унга зарар етказишдан тийилиш лозим. Акс ҳолда, билиб-билмай қилинган ҳаракатлар қонунбузилишларга сабаб бўлади. Бунинг учун албатта жазо муқаррар
ТОШБАҚАЛАР САБАБ РАКЕТА СИНОВЛАРИ ТЎХТАТИЛАДИ
Ҳиндистон ҳарбийлари ноёб тошбақаларни сақлаб қолиш учун уч ой давомида ракета синовларини тўхтатади. Шунингдек, армия ва қирғоқ қўриқлаш хизмати овчилар ва балиқчи қайиқларининг қўлтиқлар яқинидаги тор қум чизиқларига яқинлашмаслигини таъминлайди.