Blog

ЭЛГА ХИЗМАТ – АСЛ САОДАТ

ЭЛГА ХИЗМАТ – АСЛ САОДАТ

Ҳар ким бахтни турлича тушунади. Халқ депутатлари Норин тумани Кенгаши депутати, табиат муҳофазасининг ҳақиқий жонкуяри, Ўзбекистон Экологик партиясининг тиниб-тинчимас фаолларидан бири Ойбек Ҳайдаров ўз бахтини элга хизмат қилиш, юртдошлар дуосини олишда деб билади.

БУРЧИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК!

БУРЧИМИЗНИ УНУТМАЙЛИК!

Тириклик оламини ўз ичига олган табиатнинг неъматлари беқиёс. Ундан оқилона фойдаланиш ҳаётимизни гўзаллаштирса, қадрига етмаслик бошимизга тушадиган кўргуликларнинг омили бўлиши ҳам шубҳасиз. Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бугун инсоният учун глобал, кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланган.

ТАБИАТ – ЧЕКМАСИН АЗИЯТ

ТАБИАТ – ЧЕКМАСИН АЗИЯТ

Маълумки, ҳар йили 5 июнда дунё ҳамжамияти Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кунини нишонлайди. Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари эса бу сана олдидан ўзларининг фаолиятини сарҳисоб қиладилар. Тан олиш керак, таҳлиллар нафақат соҳа ходимлари, балки ҳар бир юртдошимизни огоҳликка чорлайди.

ҲИНДИСТОНДА  ЖАЗИРАМА ЁЗ

ҲИНДИСТОНДА ЖАЗИРАМА ЁЗ

Якунланган ҳафтада Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилди. Мамлакат пойтахти Янги Деҳлидаги термометрлар 49,9 даража иссиқни қайд этди. Бу ўз навбатида шаҳарда яхшигина сув танқислигига сабаб бўлди.

МАНЗИЛЛАР ОБОД – КЎНГИЛЛАР ШОД

МАНЗИЛЛАР ОБОД – КЎНГИЛЛАР ШОД

Қўштепа Фарғона вилоятининг қўриқ туманларидан ҳисобланади. Нисбатан чўл ҳудуди бўлгани боис деҳқончилик, аграр тизимдаги тадбирларда алоҳида эътибор талаб этилади. Туманда кейинги йилларда ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари кенг қулоч ёзяпти. Биргина “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидаги тадбирлар туман қиёфасига янгича кўриниш бахш этаётир.

ЧИҚИНДИСИЗ ТАБИАТ УЧУН

ЧИҚИНДИСИЗ ТАБИАТ УЧУН

Андижон вилоятида она табиат муҳофазаси, атроф-муҳит софлигига бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар ҳамда ёшлар иштирокида “Чиқиндисиз табиат” экологик акцияси ўтказилди.

ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК

ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК

Маълумки, дунёдаги жами тирикликнинг биттагина ватани бор. У ҳам бўлса бизни ўз бағрига жойлаштирган, турфа неъматлар билан ризқлантирган, бошпана ва чексиз имкониятлар бера олган курраи замин – Она ер ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳар йили 20 мартда ва 22 апрелда Халқаро Ер куни алоҳида сана сифатида тантана қилинади.

ТАБИАТГА МЕҲР БЕРИНГ

ТАБИАТГА МЕҲР БЕРИНГ

Бугун табиатни муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этмоқда. Негаки, йиллар давомида йиғилиб қолган экологик муаммолар эндиликда ўзининг салбий натижасини намоён қилмоқда. Шу боис атроф-муҳитни асраб авайлаш, унинг бойликларидан, неъматларидан оқилона фойдаланиш, хусусан, ер, сув ҳамда ҳавони ифлосланишдан сақлаш ҳар бир юртдошимизнинг виждон амрига айланмоғи лозим.

НАВРЎЗ – БАЙРАМЛАР МАВСУМИ

НАВРЎЗ – БАЙРАМЛАР МАВСУМИ

Шарқ халқларида янги йилнинг бошланиши – Наврўзи Олам янгиланиш, яшариш айёми сифатида тантана қилинади. Табиатнинг уйғониши, деҳқончиликнинг янги мавсуми ўз навбатида табиат билан боғлиқ бошқа саналарни ҳам ўз ичига олади. Жумладан, 20 март –Халқаро Ер куни, 21 март – Ўрмонлар куни, 22 – март эса Халқаро сув ресурсларини ҳимоя қилиш куни ҳисобланади.

ЯНГИ ЙИЛ, ЯНГИ КУН МУБОРАК!

ЯНГИ ЙИЛ, ЯНГИ КУН МУБОРАК!

Бугун борлиқ ўзгача. Атроф гулларга буркана бошлади. Эрта тонгдан ёға бошланган ёмғир қишнинг қолган-қутган ғуборини юваётгандек, гўё. Бодом гуллари ва ёмғир ифори дилга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Янги йил, янги кун юртимизга шундай мусаффо ҳаво, юртдошларимизга байрам шодлиги, элимизга қут-барака олиб келди. Асрлар бўйлаб маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байра