ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ

ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ

Фарғона вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан  "Экологик вазиятни яхшилаш бўйича Қува туманида олиб борилаётган ишлар билан танишиш" мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Унда экология бошқармаси масъуллари, журналист ҳамда блогерлар қатнашди.

2024-02-16 00.37.29
 Тадбир давомида Қува туманида экология ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилаётган самарали натижаларга эътибор қаратилди. Бу борада истиқболли лойиҳаларнинг амалга оширилаётганлиги эътироф этилди. Пресс-тур давомида иштирокчиларга мазкур лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

2024-02-16 00.37.45
Хусусан, "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг Дашт қишлоғида жойлашган чиқинди полигонидаги чиқиндиларни саралаш ускунасининг иш жараёни кўздан кечирилди. Мазкур ускунанинг аҳамиятли томони шунда-ки, у чет элдан олиб келиниши қимматга тушиши сабаб, маҳаллий тадбиркорлартомонидан махсус лойиҳа асосида тайёрланган. Унда чиқиндилар сараланиб, иккиламчи қайта ишловчи чиқиндилар тегишли тадбиркорларга етказибберилмоқда. Полигон атрофига ихота қилиш мақсадида ўтган йилги баҳорги ва куз мавсумида  1500 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилган. Келгусида яна 2000 тадан ортиқ дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.  

2024-02-16 00.37.45
Қува туманининг намунали маҳалласи бўлган  "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғинидаги  кўп қаватли уйлар ҳудудига қурилган замонавий типдаги чиқинди сақлаш контейнерлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Маълум қилинишича, мазкур контейнерларга чиқиндилар саралаб ташланиб, транспорт воситалари орқали олиб кетишда қулайликлар эга. Шу билан бирга махсус қутиларга чиқиндилар жойланганда, атроф муҳитга чанг ва зарарли газларни чиқишининг олди олинади.

2024-02-16 00.37.48
Пресс-тур давомида иштирокчилар туманнинг "Қорақум" маҳалласидаги 21-умумтаълим мактабининг яшил майдонига экилган дарахтларни ҳамда мактаб томонидан ташкил қилинган кўчат заҳиралари яратишга мўлжалланган 1,3 гектар ер майдонини кўздан кечиришди. Таъкидланишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига 700 тупдан ортиқ дарахтлар экилган бўлиб, кўкламдаги экиш мавсуми учун 30 мингтупдан ортиқ ҳар хил турдаги мевали ва манзарали кўчатлари  тайёрлаб қўйилган.

Гулноза Тўхтасинова,

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши

бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.