БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

11 январь қўриқхона ва миллий боғлар куни. Бугун  мамлакатимиздаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизими Она табиатни асл ҳолича сақлаб қолиш, унинг бетакрор гўзаллиги ва табиий ресурсларини келажак авлодга шундайлигича етказишда муҳим ўрин тутади. Юртимиз атроф-муҳитининг нақадар мафтункорлигини мана шу қўриқхона ва миллий боғлар мисолида кўрамиз. Аммо, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ҳамма ҳам бирдек билавермайди. 

 

Ҳозир мамлакатимизда 3 миллион 521  минг гектарни қамраб олган олтита давлат қўриқхонаси, битта мажмуа буюртма қўриқхонаси, олтита табиат боғи, иккита миллий боғ, 11 та табиат ёдгорлиги, иккита биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхона ҳамда битта - “Жайрон” махсус питомниги фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 11 миллион гектардан зиёд майдонда 84 та ўрмон хўжалиги корхоналари ташкил этилган. Биохилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 14 миллион 963  минг гектарни эгаллайди.

12
Улардан бири “Бадай-тўқай” давлат қўриқхонаси 1971 йилда ташкил этилган  бўлиб, майдони 6642 гектарни ташкил қилади ва Қораалпоғистон Республикасида жойлашган. Самарқанд вилоятида жойлашган Зарафшон давлат қўриқхонаси эса 1975 йилда ташкил топган.Умумий майдони 2352 гектар.  Жиззах  вилоятидаги Зомин тоғ арчазорлари давлат қўриқхонаси 1928 йилдан бери фаолият олиб боради. Унинг умумий майдони 26848 гектарга тенг. Бу қўриқхона Ўзбекистондаги энг эски қўриқхоналардан бўлиб, ҳудудининг 22128 гектари ўрмон билан қопланган. Асл тоғли арчазор ўрмонлар шу қўриқхонада сақланиб қолган. Бетакрор табиатга эга бўлган Китоб давлат геологик қўриқхонаси 1979 йилда ўз ишини бошлаган. Унинг ҳудуди 3938 гектарни ташкил этади. Нурота тоғ-ёнғоқзор давлат қўриқхонаси ҳам Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, 1975 йилда ташкил топган.  1987  йилда ташкил этилган Сурхон давлат қўриқхонасининг майдони 24554 гектар ҳудудни эгаллайди. Қизилқум давлат қўриқхонаси эса 1971 йилда ташкил этилган. Майдони – 10311 гектар. Жойлашган ўрни – Хоразм ва Бухоро вилоятларида. Мамлакатимиздаги энг йирик Ҳисор давлат қўриқхонаси 1983 йилда ташкил топган бўлиб, унинг майдони  80986 гектарга тенг. Қашқаларё вилоятидаги ушбу қўриқхона денгиз сатҳидан 4500 метр баландликда жойлашган бўлиб, 22766 гектарини арчазорлар қоплаган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жуда бой. Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси 1947 йилда ташкил топган ва 35724 гектар майдонга эга. Қўриқхона Ўзбекистоннинг ранг-баранг генофонди, қадимги одамлар маданиятиниг тарихий ёдгорликлари ва ҳаёт тарзининг излари сақланган ҳудуд сифатида ташкил этилган.

11-1
Энди Миллий табиий боғларга келсак, табиий боғлар алоҳида экологик, маданий ва эстетик ахамиятдаги табиатни муҳофаза килиш йўналишида, рекрацион, илмий ва маданий мақсадлардаги табиий объект ва мажмуаларни асраш ҳамда фойдаланишга қаратилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардир. Булар республикамизда иккита бўлиб, биринчиси З омин миллий боғи 1976 йилда ташкил этилган. Миллий боғ Зомин туманида жойлашган ва унинг жануби - шар қ ий  қ исмидаги умумий майдони 24110 гектар н и ташкил этиб, 16828 гектари  ў рмон билан  қ опланган. Туркистон то ғ тизмалари билан туташган. Боғнинг шар қ ий  қ исми Тожикистон билан ч е гарадош.  Угом- Чотқол давлат табиат миллий боғи эса 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, жойлашган ўрни - Тошкент вилояти. Майдони 5740 гектарни ташкил этиб, денгиз сатхидан 900 -4000 метргача баландликда жойлашган. Боғнинг ўсимлик дунёси жуда бой бўлиб, 1000 дан ортиқ турлари учрайди. Ҳайвонларнинг 550 тури мавжуд.

Кейинги йилларда мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш алоҳида эътиборга олинди. Жумладан, мустақиллик йилларида Қуйи Амударё  ва Угом-Чотқол давлат биосфера резерватлари, Сайгачий мажмуа буюртма қўриқхонаси, Зарафшон, Китоб, Угом-Чотқол, Хоразм  ва Жанубий  Устюрт миллий табиат боғларининг ташкил этилиши ана шу эътибор натижасидир.  

Қўриқхона ва миллий боғлар юртимизнинг бебаҳо бойлиги сифатида табиатини муҳофаза қилиш борасида катта аҳамиятга эга. Чунки, улар мисолида атроф-муҳитнинг табиий кўринишини сақлаш, фауна ва флоранинг хилма-хиллиги, ер ости ва ер усти бойликларимизни асраб авайлаш, улардан оқилона фойдаланишни ўрганамиз. Улар мисолида келажак авлодга соф ва мусаффо табиатни қолдиришга ҳаракат қиламиз, аҳоли ўртасида экологик маданиятни кучайтириб борамиз. 

Абдураҳим Ирисов, 

Ўзбекистон Экологик партияси

Норин тумани Кенгаши раиси.