ЗАҲАРЛАНГАН ОЛМАЛАР

ЗАҲАРЛАНГАН ОЛМАЛАР

Олма инсонлар томонидан доимий севиб истеъмол қилинадиган мевалар сирасига киради. Шу боис ер юзида етиштириладиган барча мевалар қаторида олманинг салмоғи каттагина миқдорни ташкил қилади. Аммо, бугун бутун Европа бўйлаб йиғиштириб олинган олмаларда заҳарли моддаларнинг кўрсаткичи юқори эканлиги  аниқланди.  

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари Европа бўйлаб сотилаётган олмаларда заҳарли "пестицид коктейллари" топилганидан кейин жиддий хавотирга тушди. Пестицидлардан фойдаланишга қарши бўлган ноҳукумат ташкилотлар коалицияси Европанинг 13 давлати, жумладан, Франция, Испания, Италия ва Польшадан сотиб олинган 60 га яқин олма навларида кимёвий моддалар мавжудлигини таҳлил қилди. Ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, намуналарнинг саксон беш фоизида пестицид қолдиқлари мавжуд бўлиб, баъзи олмаларда етти хилгача кимёвий моддалар мавжудлиги аниқланган. Мутахассислар  истеъмолчиларга органик олмаларни сотиб олишни ёки анъанавий олмаларни истеъмол қилишдан олдин пўстини тозалашни тавсия қилди, деб ёзади The Guardian    нашри.  

yabloki-e1439451926232

Мазкур ташкилот  71 фоиз ҳолатда Европа Иттифоқидаги энг хавфли пестицидларни аниқлади . Европа блоки уларни имкон қадар тезроқ тақиқламоқчи. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, намуналарнинг 64 фоизи атроф-муҳитда ва кундалик маҳсулотларда учрайдиган камида битта полифторалкил моддасини ўз ичига олган. Пестицид қолдиқлари Европа Иттифоқида максимал даражадан паст бўлиши мумкин. Аммо  мутахассислар истеъмолчилар бир вақтнинг ўзида битта маҳсулотда бир нечта пестицидларга дучор бўлганда "коктейль эффекти" ҳақида огоҳлантирди.  

1776805509_0_0_3072_1728_1920x0_80_0_0_0ea5f9290b2d77fe9c88f083ebbae369

Агар  ҳ удди шу олмалар қайта ишланган болалар озуқаси сифатида сотилганида, намуналарнинг 93 фоизи тақиқланган бўларди,  дея таъкидлайди мутахассислар. Чунки, пестицидларнинг қолдиқлари уч ёшгача бўлган болалар учун белгиланган қатъий чекловлардан ошиб кетади. Европа Иттифоқи қоидалари болаларнинг эрта ривожланишини ҳимоя қилиш учун болалар овқатланишига нисбатан назоратни қатъийлаштирган.  

Олма европаликларнинг севимли меваларидан бири ҳисобланади ва Европа Иттифоқида, айниқса Полша, Италия ва Францияда энг кўп етиштирилади. Ташвишли жиҳати шундаки, авваллари тупроқда етиштириладиган маҳсулотларга илдиз орқали сўриладиган пестицидлар эндиликда меваларнинг пўсти орқали ҳам улар ичига кириб бормоқда. Демак, бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрадиган вақт келди.