ОЗОН ҚАТЛАМИ – ЗАМИН  ҚАЛҚОНИ

ОЗОН ҚАТЛАМИ – ЗАМИН ҚАЛҚОНИ

Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн йиллигида инсоният озон қатламининг емирилиши, озон туйнуклари пайдо бўлиши хавфига дучор бўлди. Ўзининг ноёб табиати, бошқа сайёралардан фарқли ўлароқ одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳаёти учун мос бўлган она заминдаги экотизимга жиддий таъсир ўтказувчи бу муаммо глобал аҳамият касб этади. Шу боис ҳар йили 16 сентябрни дунё ҳамжамияти Халқаро озон қатламини ҳимоя қи

ТАБИАТГА ҲУРМАТСИЗЛИК КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ ДЕМАК

ТАБИАТГА ҲУРМАТСИЗЛИК КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ ДЕМАК

Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларга тегишли чоралар кўрилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу вазиятнинг бош сабаби аҳоли ўртасида экологик маданиятнинг етишмаслигидир.

СИҲАТ ТИЛАСАНГ,   КЎП ЕМА...

СИҲАТ ТИЛАСАНГ, КЎП ЕМА...

Аждодларимиз хўп билиб айтишган: “Сиҳат тиласанг кўп ема, иззат тиласанг кўп дема”. Бу нақл айни ҳозирги кунимизга мос тушади. Чунки, бугун шифокорларга мурожаат қилаётган беморларнинг аксарияти соғлом турмуш тарзининг оддий қоидаларига риоя қилишмайди. Бетартиб, пала –партиш, тез-тез ва меъёридан ортиқча овқатланиш киши организмини жиддий муаммоларга дучор қилмоқда.

КЕССАНГ, КЕСИЛАСАН...

КЕССАНГ, КЕСИЛАСАН...

Бугун кундалик турмушимизда “экологик маданият” жумласи тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди. Буни кўпчилик тўғри тушунади, яна бошқалар эса “шунча маданият турганда бунисининг нима кераги бор” деган мулоҳазага бориши ҳам турган гап. Аммо, табиат жонсиздек кўринади, аммо, унинг-да ҳар қандай қабоҳатга муносиб “туҳфаси” айрим кишиларнинг кўзини мошдек очиб қўяётганлиги айни ҳақиқат.

ҚАБРИСТОН  ЁНИДАГИ ЧИҚИНДИХОНА

ҚАБРИСТОН ЁНИДАГИ ЧИҚИНДИХОНА

Лоқайдлик одамзотга хос энг ёмон қусурлардан бири. Айнан шу иллат жамиятдаги кўплаб муаммоларга сабаб бўлади. Жумладан, унинг салбий таъсири эндиликда табиатга ҳам жиддий зарар етказа бошлади. Буни Бўстон туманидаги қабристон ёнида пайдо бўлган ва эндиликда бартараф этилган ноқонуний чиқиндихона мисолида кўриш мумкин.

ТАБИАТСЕВАР ОНАХОН

ТАБИАТСЕВАР ОНАХОН

Бугунги ёз жазирмаси ҳар қандай кишини қийнаб қўяётгани бор гап. Хусусан, бошқа тирик жонзотлар ҳам бу иссиқда емиш ва сув истаб сарсон бўляпти. Ўтган куни ижтимоий тармоқларда тарқалган бир лавҳа шу хусусда бўлиб, у кўпчиликнинг эътиборини тортди.

ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

Мамлакатимиз ўсимлик дунёси турли доривор гиёҳларга бой. Улардан самарали фойдаланиш аввало касалликка қарши яхшигина самара беради, қолаверса, ҳар доим ҳам кутилган натижани таъминламайдиган кимёвий препаратларга нисбатан деярли камхарж ҳисобланади.

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ – ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ – ТАБИАТ ҲИМОЯЧИСИ

Маълумки, ўтган икки кун давомида давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташриф буюрди ва шаҳар ҳамда туманларда олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди. Жойлардаги йирик саноат ва энергетика объектлари фаолиятига, қурилишига старт берди. Сафар якунида бўлиб ўтган йиғилишда Фарғонани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.

МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

Бу йил юртимиз ғаллакорлари буғдойдан мўл ҳосил яратдилар. Омборлар, бордонлар донга тўлди. Жумладан, избосканлик ер эгалари - фермерлар ҳам меҳнати натижасидан мамнун. Аммо, айрим мулкдорларнинг эътиборсизлиги сабаб бир қанча майдонлардаги сомон уюмлари йиғиштириб олиш ўрнига ёқиб юборилди.

МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БАҲОНА БЎЛМАЙДИ

МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК БАҲОНА БЎЛМАЙДИ

Чиқиндилар масаласи ҳозирда бутун дунёни етарлича ташвишга солаётган глобал муаммо. Унинг ечими эса аниқ ва кенг кўламли амалий тадбирларга боғлиқ. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш борасида кўрсатилаётган хизматларни эътироф этган ҳолда ечимини кутиб турган муаммолар ҳам етарли эканлигини таъкидлаш жоиз. Таҳлиллар бу борада мутасаддиларнинг бир қадар ма

УЧҚЎРҒОН – ФАЙЗЛИ МАСКАН

УЧҚЎРҒОН – ФАЙЗЛИ МАСКАН

Учқўрғон Наманган вилоятининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, ўзига хос табиати, сўлим ва гўзал қишлоқлари билан ажралиб туради. Унинг шимолий-ғарбидан оқиб ўтадиган Норин дарёси, Катта Фарғона ва Андижон каналлари нафақат туманга, балки бутун водийга оби ҳаёт тарқатади, уни гуллаб-яшнашига хизмат кўрсатади. Жумладан, кейинги йилларда Учқўрғон тумани қиёфаси ҳам тобора кўркамлашиб бормоқда.

ЧИҚИНДИ – ЭНЕРГИЯ  МАНБАИ

ЧИҚИНДИ – ЭНЕРГИЯ МАНБАИ

Андижонда хорижлик ҳамкорлар билан бирга чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунда чиқиндилардан олинадиган биогаз энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Айни тадбир биринчидан табиат муҳофазасига хизмат қилса, иккинчидан энергия таъминотида қўшимча қувватлардан фойдаланишга шароит яратади.