ТАБИАТГА МУҲАББАТ МЕВАСИ
Асака адирларининг қуйи қисми сув чиқаришга осон бўлгани боис йиллар давомида қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланиб келинган. Аммо, унинг юқорисига кўтарилганингиз сари сап-сариқ дашт бағрига кириб борасиз. Минглаб гектар майдонлар сувсизликдан қақраб ётибди. Унда-бунда учрайдиган дарахтларни ҳисобга олмаганда гўёки, бу ерда яшашнинг асло имкони йўқ.
НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЯДИ
Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши доимий назоратга олинган. Бу борада олиб борилаётган тадбирлар ҳолати маҳаллалар кесимида таҳлил қилинмоқда.
ҲАРАЖАТГА САБАБ БЎЛГАН ҲАРАКАТ
Табиат ва унинг неъматлари, ресурсларига нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиш қонун йўли билан жавобгарликка сабаб бўлади. Афсуски, буни бугун кўпчилик яхши тушуниб етмайди ёки билиб туриб ҳуқуқбузарликка қўл уради. Андижон вилояти прокуратураси талабномасига асосан мана шундай лоқайд фуқароларнинг айримларига қонуний чора кўрилди.
ДАРАХТЛАР ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ
Иқлим ўзгаришлари бугун дунёдаги энг муҳим глобал муаммо саналади. Унинг асосида ер юзидаги ҳароратни доимо мўътадил сақлаб турадиган дарахтзорлар, ўрмонларга нисбатан нохолис муносабат ётади. Кейинги юз йилликда ўрмонларни шавфқатсиз кесилиши, чексиз яшил майдонларга қирон келтирилиши айни дамда инсоният бошига қатор фалокатларни ёғдиряпти.
ЧЎЛ ЎРНИДА ГУЛЛАЁТГАН ЧАМАН
Улуғнор Андижон вилоятининг кенжа, қўриқ ва шароити бир қадар мураккаб туманларидан бири.Бу ҳудудда деҳқончилик қилиш, боғ яратиш бошқа ҳудудларга нисбатан икки карра кўпроқ меҳнат, эътибор талаб қилади. Шунга қарамай чўлқуварларнинг бетиним меҳнати ўзининг самарасини бермоқда. Туман маркази, олис қишлоқлар обод ва кўркам бўлиб бораётир.
МАНЗИЛЛАР ОБОД – КЎНГИЛЛАР ШОД
Қўштепа Фарғона вилоятининг қўриқ туманларидан ҳисобланади. Нисбатан чўл ҳудуди бўлгани боис деҳқончилик, аграр тизимдаги тадбирларда алоҳида эътибор талаб этилади. Туманда кейинги йилларда ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари кенг қулоч ёзяпти. Биргина “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидаги тадбирлар туман қиёфасига янгича кўриниш бахш этаётир.
ЁЗЁВОННИНГ ЁЗИ ЁМОНМИ?!..
Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг келиб чиқиш тарихи ҳақида баъзи манбааларда “Ёзи ёмон” ибораси ҳам ишлатилади. Бунга сабаб водий марказида жойлашган бу ҳудуднинг каттагина майдони қум ва барханлардан иборат. Лекин, туман аҳлининг бунёдкорона меҳнати сабаб эндиликда қишлоқ ва маҳаллалар кун сайин обод, сўлим ва салқин бўлиб боряпти. Бунда “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида олиб борилаётга
ЯШИЛЛИК ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ
Курраи заминимиз катта-кичик экологик муаммолар гирдобида қолган бир пайтда инсоният унинг ечими учун турли чораларни излаяпти. Бу борада биргина йўл – ўрмон ва дарахтзорларни кўпайтириш вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шу боис Aндижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари ўтган йил давомида асосий эътиборни шу масалага қаратди.
ҲАР БИР КЎЧАТ ҲИСОБДА БЎЛАДИ
Бугун бутун дунёда дарахтзорларни аёвсиз кесилиши, ўрмон яшил фондининг қисқариб кетиши глобал экологик муаммога айланди. Она табиатнинг “ўпка”си ҳисобланган дарахтлар саноат ишлаб чиқариши, транспорт воситалари ҳаракати натижасида ажралаётган зарарли газларни етарлича тозалай олмаяпти. Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида олиб борилаётган амалий тадбирлар айни масалада муқобил