ФОЙДАЛИ АНЖУМАН
Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона давлат университети, Фарғона вилоят прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда "Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда соҳалар уйғунлигини таъминлаш масалалари" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Фарғона вилояти прокуратураси, адлия бошқармаси, вилоят адвокатлар ҳамда нотариал палатаси, вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона вилоят суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг вилояти бошқармаси масъул ходимлари, шунингдек, университет раҳбарияти, факультет жамоаси ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Анжуманда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот котиби Г.Тўхтасинованинг “Экологик муаммолар ва уларни бартараф этишда жамоатчилик ўрни”, Наманган давлат университети ҳуқуқ тарихи ва назарияси кафедраси ўқитувчиси О.Пўлатовнинг “Экологик муаммоларнинг бугунги кундаги долзарблиги масалалари”, Фарғона давлат университети ҳуқуқ таълими кафедраси мудири Ж.Дадабоеванинг “Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари”, экология кафедраси катта ўқитувчиси М.Акбарованинг “Яшил бойликлар–саломатлигимиз ва фаровон ҳаётимиз манбаси”, вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси экофаоллар Кенгаши аъзоси, талаба З.Эгамбердиеванинг “Экология – ҳаёт мувозанатини тушунишдир” мавзусидаги маърузалари, Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи У.Нишоновнинг вилоятда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидаги ахбороти тингланди.
Маърузалар юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда анжуманда кўтарилган масалаларнинг долзарблиги хусусида фикр юритилди. Ишитрокчилар, талаба ёшларнинг қатор саволларига мутахассислар, алоқадор тизим вакиллари томонидан етарлича жавоб қайтарилди.
Аҳамиятли жойи шундаки, анжуманда бугуннинг асосий мавзуларидан бири – экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик, хусусан ёшларининг иштироки муҳим эканлиги таъкидланди. Айни йўналишдаги илмий изланишлар албатта эртага ўз самарасини беради. Аҳоли ўртасида экологик билимларни ошириш, экологик маданиятни юксалтиришга ҳисса қўшади. Ушбу анжуман шу жиҳати билан ғоят фойдали бўлди.
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳит
муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси
матбуот хизмати.