ГРЕНЛАНДИЯ ЭРИМОҚДА – БУ ГЛОБАЛ ФАЛОКАТ ДЕМАК

ГРЕНЛАНДИЯ ЭРИМОҚДА – БУ ГЛОБАЛ ФАЛОКАТ ДЕМАК

Гренландия дунёдаги энг катта орол бўлиб, унинг асосий майдони музликлардан иборат. Шимолий қутбда, Америка  ва Европа қитъасининг оралиғида жойлашган  бу оролнинг умумий майдони 2 130 800 квадрат километр бўлиб, унинг атиги 410 400 квадрат километри музлардан холи ҳудуд ҳисобланади. Олимларнинг ҳавотир ила таъкидлашича, оролдаги музликларнинг эриши глобал денгиз сатҳининг 7.4  метргача кўтарилишига сабаб бўлади.  

Остров-Гренландия
 Табиийки, бу кўтарилиш планетамиз бўйлаб денгиз соҳилларида жойлашган мамлакат ва шаҳарлар учун улкан фалокат демакдир. Сув сатҳининг кўтарилиши мазкур ҳудудларда катта тошқинларни келтириб чиқаради.  Бундан ташқари Гренландия  музликларининг эриши мутахассислар орасида бошқа жиддий хавотирларни келтириб чиқармоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу Атлантика океанининг меридионал айланишига жиддий таъсир кўрсатади, яъни, бутун дунё бўйлаб об-ҳаво шароитларининг ўзгаришига олиб келади.Экотизимларга жиддий зарар етади, озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам салбий таъсир қилади.

2057

Олимлар ўз ҳавотирларини фактлар билан асослайдилар. 1985 йилдан бери Гренландия 5089 квадрат километр муз қопламини ёки 1034 гигатон музни йўқотди. Бу, асосан, глобал исиш билан боғлиқ. Шу билан бирга, коинотдан олинган тасвирларни ўрганган ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган тадқиқотчилар берилган маълумотларни 20 фоизга кам баҳолаб қўйиш мумкин, деган хулосага келишди. Айни вазиятда ҳам фалокат  кўлами унчалик камаймайди.  

Шундай экан, бу муаммо ечими  бутунжаҳон ҳамжамиятидан тезкор амалий чоралар кўришни талаб этади.