КОРРУПЦИЯ –КЕЧИРИЛМАС ИЛЛАТ

КОРРУПЦИЯ –КЕЧИРИЛМАС ИЛЛАТ

Маълумки, ҳар бир жамиятни юксалтиришга хизмат қиладиган омиллар билан бирга унга акс таъсир этувчи иллатлар ҳам учраб туради. Улардан бири бу –– коррупция ҳисобланади. Мазкур иллат мамлакатдаги қонун устуворлиги, халқ манфаатлари, инсон ҳуқуқларининг бузилишига замин яратади. Натижада ислоҳотлар ўрнига таназзул илдиз отади, нафақат давлатнинг, балки одамлар хавфсизлиги ҳам жиддий хавф остида қолади.   

 

Шу боис, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйиш йўлида бошлаган ишларимизни янги, яна-да юксак босқичга кўтариш мақсадида 2026 йил юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбарининг парламент ва халқимизга Мурожаатномасида экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ушбу йилда амалга ошириладиган энг муҳим устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди.

Президентимиз таъкидлагандек, коррупция - давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса – ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қилинган. 

Шундай экан, коррупцияга қарши кураш борасида Андижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси жамоаси,  раҳбар ва ходимлари, ҳар бир инспекторлар яна бир бора ўз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ англаб олиши талаб этилади. Чунки, биз ҳар куни халқ ва тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари билан мулоқотда бўламиз. Уларга атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир қонунларни тушунтирамиз, экологик маданиятни тарғиб қиламиз. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш асносида аввало ўзимиз қонунларга нисбатан юксак ҳурматда бўлишимиз шарт. Чунки, инсон ўзида бўлмаган хислатни асло бошқаларга юқтира олмайди. 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 89-бандида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш вазифаси белгиланган. Коррупцияга қарши курашишда асосий эътиборни жиноятнинг оқибатига қарши курашишга эмас, аввало, уни келтириб чиқараётган омиллар ва сабабларга барҳам беришга қаратишимиз зарур. Бу иллатга қарши муросасизлик муҳитини шакллантириш ва қатъий кураш олиб бориш келгусида ҳам бошқарма жамоасининг  биринчи навбатдаги иши бўлиб қолади. WhatsApp_Image_2024-12-09_at_15.00.00_1

Энг муҳими, бу йўналишдаги ҳар бир хабар ва маълумотлар тезкорлик билан ўрганилиб, кескин чоралар кўриб борилади. Aҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, экология соҳасида коррупцияга қарши курашиш, ушбу иллатга нисбатан тоқатсиз муносабатда бўлишни,  тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришда фаол бўлишга чақирамиз. Бошқарма фаолиятида коррупцияни олдини олишга қаратилган муҳим превентив механизмларни яратиш, ходимлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали - очиқлик ва шаффофлик таъминланади.

Қадрли хамкасблар, орамизда нопок, зиммасидаги вазифа ва ваколатларни суистеъмол қиладиган, бефарқ ва лоқайд кимсалар   бўлмаслиги учун астойдил курашайлик, шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга қарши кескин чоралар кўрилади. Ҳар бир ходим ушбу жараённинг бевосита иштирокчисига айланиши шарт. Бошқармамизни “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Шунингдек, Андижон вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси барча фуқароларни, юртдошларимизни ҳамда тадбиркорларни коррупцияга қарши кураш борасида ҳамкорликка чорлайди. Агарда Сиз экология соҳасига оид  коррупциявий ҳолатлар, қонунбузилишлари, соҳа ходимларининг ноқонуний, коррупциион ҳаракатларига дуч келсангиз сира иккиланмай бошқармада ишлаб турган ишонч телефони:  74-237-04-32 рақамига қўнғироқ қилишингиз, расмий телеграмм канал–   

@and_eko_bot  га ёзишингиз мумкин. Мурожаатлар тўғрисидаги маълумотлар эса сир сақланади. 

Бугун мутахассислар коррупциянинг келиб чиқишига иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий сабабларни мисол қилиб келтиришади.  Агар инсон ўз нафсини тия олса, маънавиятли, билимли ва ҳалол бўлса ҳеч қандай иллатга йўл бермайди. Зеро, бугунги жамиятга ана шундай чин ватанпарварлар керак.   

 

Алишер Назаров,

Андижон вилояти экология ва иқлим 

ўзгариши бош бошқармаси  бошлиғи.