ЭЪТИРОФ

ЭЪТИРОФ

Қарорга кўра мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқаролар рағбатлантириб борилади.  

photo_2024-06-21_15-00-22

Бугун Наманган давлат университетида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш - барчамизни бурчимиздир!" шиори остида ўтказилган давра суҳбатида шу ҳақда ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши раис ва ходимлари, фаоллар, Наманган вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси раҳбарлари,  Наманган давлат университети устоз ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

photo_2024-06-21_15-00-26

Тадбирда сўз олган нотиқлар сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий бойликларни асраб-авайлаш, экологик маданиятни ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар самарадорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Хусусан, бу борада ҳар бир юртдошимизнинг масъулияти, табиатга меҳр билан муносабатда бўлиши, уни асл ҳолича сақлаган холда келажак авлодга етказиш юзасидан устувор вазифалар ҳақида таъкидланди. 

photo_2024-06-21_15-00-23

Тадбир якунида Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилояти Кенгаши раиси Абдуғафур Назаров Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг  тегишли қарори билан  "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланган эълон қилинди ҳамда унга мазкур мукофот тантанали равишда топширилди. 

photo_2024-06-21_15-00-24 (3)

Анжуман иштирокчилари, партиядошлар, ҳамкасблар ва устоз-талабалар Абдуғафур Назаровни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этдилар. Унинг табиат муҳофазаси борасидаги фаолиятига ривож тиладилар.

Ўз навбатида партия вилоят Кенгаши раиси ҳам барчага миннатдорчилик билдириб, атроф-муҳит муҳофазасидек шарафли ишда барчани жипс бўлишга чақирди. Чунки, кучлар бирлашганда муаммолар ечими осонлашади. Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик ҳар қандай тўсиқни тезроқ бартараф этишга ёрдам беради. Бугун табиатни ҳимоя қилиш борасидаги ишлар кўламини оширишда айни омиллар асосий ўринда турибди.

 

Аҳмаджон Мамажонов,

Ўзбекистон Экологик партияси Наманган 

вилояти Кенгаши матбуот котиби.