АСАЛАРИ – ҲАҚИҚИЙ МЎЪЖИЗА
Она табиатнинг биз инсонлар учун яратган мўъжизалари жуда кўп. Аммо, улар орасида асалари ва у йиғадиган маҳсулот – асалнинг аҳамияти беқиёс. Асрлар давомида китшилар учун нафақат озуқа, балки ажойиб дори-дармон вазифасини ҳам бажариб келаётган асалнинг юз грамм нектарини йиғиш учун асалари миллионтагача гулларга қўнади.
ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ – БАРҚАРОР ЖАМИЯТ
Маданият ҳар бир халқ тараққиётида муҳим ўрин тутувчи омил ҳисобланади. Хусусан, бугунги глобал муаммолар ечимида экологик маданият ва уни юксалтириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2025 йил 15 майда имзоланган “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда
МАҚСАДИМИЗ – ТАЪЛИМ СИФАТИ
Ўтган куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ва мавжуд муаммолар ечимига қаратилди.
БУГУН – ХАЛҚАРО ИҚЛИМ КУНИ
Йигирманчи асрнинг сўнгги чораги, янги асрнинг дастлабки йиллари инсониятни иқлим ўзгариши билан боғлиқ қатор муаммоларга рўбарў қилди. Бунда табитатни айблаш ноўрин. Чунки, бу вазиятнинг келитб чиқишига аввало ўзимиз – одамларнинг атроф-муҳитга нисбатан нохолис муносабатимиз, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлигимиз сабаб бўлди. Бу хатони тушуниб етганимизда эса афсус, кеч бўлганди.
ЎЗИ МИТТИ, ХАВФИ ЖУДА КАТТА
Инсонлар бугун ўз ҳаётини кичкинагина дастёрлар – турли электрон қурилмаларсиз тасаввур қила олмайди. Улар хоҳ мобиль алоқа воситалари, хоҳ гаджет ва қўл соатлари ёки бошқа жиҳозлар бўлиши мумкин. Мазкур ёрдамчиларимиз биз учун қанчалик зарур ва қулай бўлмасин, шунчалик катта хавф манбаи эканлигини ҳам унутмаслик керак.
ДОИМИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛГАН
Ёзнинг жазирамаси кучайгани сари аксарият юртдошларимиз ўзларини соя-салқин, баҳаво жойларга, кўл ва дарё бўйлари, доимий оқар сув мавжуд бўлган манзилларга уришади. Чунки, бу паллада совуқ сув танага ором беради, унинг жилдираши, қуёш нурида камалакдек товланиши, кўзни олиб жилвираши асабларни тинчлантиради. Хусусан, катта-кичик дарё соҳиллари дам олувчилар билан гавжумлашади.
ҲАР ҚАТРАНИНГ ҚАДРИ БОР
Бугунги экологик муаммолар орасида чучук сувнинг тобора камайиб бораётганлиги ғоят ташвишлидир. Иқлим ўзгаришлари оқибатида тоғлардаги асрий музликлар, уммонлар бағридаги айсберглар жадал эрияпти. Натижада, дунёнинг кўп минтақалари, жумладан Марказий Осиё ҳам яқин йилларда чучук сув муаммога айланган ҳудудлар қаторидан жой олиши мумкин.
ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРА БЕРМОҚДА
Ҳаётимиз турфа кутилмаган ҳодисаларга бой. Чунончи, табиатнинг қатор синовлари борки, уни енгиб ўтишда кишиларнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва матонати муҳим ўрин тутади. Ўтган куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, Сарвонтепа қишлоғида юзага келган сув тошқини юртдошларимизни яна бир бора якдилликка чорлади.
МАСЪУЛИЯТ ЗАЛВОРИ ОРТДИ
Ўтган куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизмат сифатини ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масаласига алоҳида урғу берилди.
НАЗОРАТ ЯНАДА КУЧАЯДИ
Фарғона вилояти прокуратураси ҳамда вилоят экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши доимий назоратга олинган. Бу борада олиб борилаётган тадбирлар ҳолати маҳаллалар кесимида таҳлил қилинмоқда.
ҲАРАЖАТГА САБАБ БЎЛГАН ҲАРАКАТ
Табиат ва унинг неъматлари, ресурсларига нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиш қонун йўли билан жавобгарликка сабаб бўлади. Афсуски, буни бугун кўпчилик яхши тушуниб етмайди ёки билиб туриб ҳуқуқбузарликка қўл уради. Андижон вилояти прокуратураси талабномасига асосан мана шундай лоқайд фуқароларнинг айримларига қонуний чора кўрилди.
ХАЛҚ ИШОНЧИ – ДИЛ ҚУВОНЧИ
Содда ва самимий, меҳнаткаш ва ҳокисор халқимиз бор. Унинг корига яраш, хизматини қилиш ҳар бир юртдошимиз учун шараф. Жумладан, маҳалладошлар ишончига сазовор бўлиш, уларнинг дарду-ташвишларига ечим топишда кўмаклашиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Мана олти ойдирки, халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати сифатида маҳалла ҳаётининг барча жабҳаларига чуқурроқ кириб боришга тўғри келяпти.