ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ташаббуси билан қатор амалий тадбирлар ўтказилди. Фарғона давлат техника университетидаги тадбирда экология ва “яшил” технологиялар йўналишидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга эътибор  қаратилган бўлса, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида бошқарманинг йилнинг ўтган давридаги фаолияти муҳокама қилинди. 

 

Фарғона давлат техника университетида бўлиб ўтган учрашувда олийгоҳ ректори, профессор Рустам Тожиев ҳамда Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Aлишер Aҳмедов, ўқув юртида  фаолият олиб бораётган олим ҳамда мутахассислар, экология бошқармаси вакиллари иштирок етдилар. Унда томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, экологик муаммолар ечимига қаратилган илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни янада юксалтириш масалалари хусусида сўз юритилди. 

photo_2026-05-15_10-28-38 (2)

Шунингдек, мулоқот давомида атроф-муҳит муҳандислиги йўналишида илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, экологик мониторинг ва амалий тадбирларни биргаликда ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар иштирокида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, чиқиндиларни бошқариш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда “яшил” технологияларни ривожлантириш бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди.

photo_2026-05-15_10-28-38 (3)

Шундан сўнг, Фарғона давлат техника университети ҳамда Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ўртасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган инновацион ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум таълим, фан ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлаш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда замонавий экологик тафаккурга эга ёшларни тарбиялашга хизмат қилади.

photo_2026-05-15_10-28-38 (4)

Тадбир давомида меҳмонлар университетнинг кимё-технология факульетети талабалари томонидан тайёрланган экологияга оид инновацион лойиҳалар кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмада чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия тежамкор технологиялар, экологик мониторинг ва яшил муҳитни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар намойиш этилди.

Ушбу ҳамкорлик келгусида ҳудудда экологик муаммоларни ҳал етиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш ҳамда ёшларнинг инновацион салоҳиятини қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

Навбатдаги тадбирда Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари,   журналист ва блогерлар иштирок этдилар. Кун тартибида 2026 йилнинг ўтган беш ойи давомида бошқарманинг Фарғона вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалар ҳақида сўз борди.  photo_2026-05-15_19-42-50

Aнжуманда сўз олган   нотиқлар йилнинг ўтган даврида вилоятда бажарилган тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Aлишер Aҳмедов инфографика ва кўргазмали слайдлар орқали амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда устувор вазифаларни намойиш этган бўлса,  Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Улуғбек Нишонов  келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган қатор саволларга атрофлича жавоб берилди. Билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

photo_2026-05-15_19-42-52

Бундан ташқари очиқ мулоқот давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан янада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, журналистлар учун бошқармада махсус медиа хона ташкил этиш, ўтказилаётган рейд тадбирларида журналистлар иштирокини таъминлаш, экологик объектларга пресс-турлар уюштириш каби муҳим масалалар юзасидан келишиб олинди.

 

Гулноза Тўхтасинова,

Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши 

бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.