НОҚОНУНИЙ САВДО – КЕЛТИРАДИ ҒАВҒО
Экологик маданият кишиларнинг табиат билан бўлган муносабатларини тартибга солади. У етишмаган жойда эса баъзи қонунбузарликлар, ҳуқуқбузарликлар юзага келиши мумкин. Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларининг ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан ўтказган рейди давомида ана шундай ҳолатлардан бири аниқланди.
КОРРУПЦИЯ –КЕЧИРИЛМАС ИЛЛАТ
Маълумки, ҳар бир жамиятни юксалтиришга хизмат қиладиган омиллар билан бирга унга акс таъсир этувчи иллатлар ҳам учраб туради. Улардан бири бу –– коррупция ҳисобланади. Мазкур иллат мамлакатдаги қонун устуворлиги, халқ манфаатлари, инсон ҳуқуқларининг бузилишига замин яратади. Натижада ислоҳотлар ўрнига таназзул илдиз отади, нафақат давлатнинг, балки одамлар хавфсизлиги ҳам хавф остида қолади.
ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ – ҚИЛГУСИ ҲИЖОЛАТ
Халқимизда “Ўғри бўл, қароқчи бўл, инсофли бўл!” деган нақл бор. Бу ҳикматли иборани бугунги кунда ўзини “блогер” деб ҳисоблайдиган, кўча гапини ҳақиқат билиб, кимнингдир шахсига ёки қайсидир ташкилот шаънига ҳуда-беҳуда тош отаётган шахсларга нисбатан “Майли фаол бўл, жонкуяр бўл, лекин адолатли фикр юрит!” қабилида айтишга тўғри келмоқда. Чунки, чалғитишга хизмат қилмоқда.
СУВ БЕБАҲО НЕЪМАТ, УНИ ИСРОФ ВА ИФЛОС ҚИЛМАНГ...
Табиатдаги беминнат неъматлар орасида сувнинг алоҳида ўрни бор. Чунки, ҳар бир тирик жон организмида бу неъмат асосий вазифани бажаради. Шу боис ундан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш талаб этилади. Афсуски, ҳозирда баъзи юртдошларимиз бу масалага етарлича эътибор қаратишмаяпти.
ҚОНУНБУЗАРЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Юртдошларимиз ўзининг кундалик турмуш жараёнида табиат билан ўзаро муносабатда бўладилар. Бу жараёнда унга зарар етказишдан тийилиш лозим. Акс ҳолда, билиб-билмай қилинган ҳаракатлар қонунбузилишларга сабаб бўлади. Бунинг учун албатта жазо муқаррар