ҚУТЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ

ҚУТЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ

Бугун мамлакатимизда бахтимизнинг бош Қомуси – Конституциямиз     қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги тантана қилинмоқда. Бу муҳим ҳужжат       6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат бўлиб, ҳар бандида юртдошларимизнинг фуқаролик бурчи, ҳуқуқ ва манфаатлари аниқ ҳамда равшан кўрсатиб ўтилган.     

Барча соҳалар қатори Конституциямизда юртимиз табиатини асраб-авайлаш, унинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга нисбатан холисона муносабатда бўлиш борасидаги масъулиятимиз ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон    Республикаси    Конституциясининг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” дейилган.       Бу мана шу заминда яшаётган ҳар биримизнинг    фуқаролик бурчимиз ва уни асло унутиб бўлмайди.    

423gMK7uK8wndVUL0QMUg9QaoeMkVnmX
Бундан ташқари Конституциямиз асосида соҳага оид қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари    ишлаб чиқилди. Жумладан, 1992 йил 9 декабрдаги    “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, 1993    йил 6 майдаги    “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, 1994    йил 23    сентябрдаги    “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, 1996    йил    27 декабрдаги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, 1997    йил  26 декабрдаги    “Ўсимлик    дунёсини муҳофаза қилиш    ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги    қонунлар, 1998    йил      30 апрелдаги “Ер кодекси”, 2000    йил 25 майдаги    “Экологик экспертиза тўғрисида”ги, 2002    йил 5 апрелдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги, 2013    йил 7    декабрдаги “Экологик назорат тўғрисида”ги,    2014    йил 4 сентябрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, 2016    йил 19 сентябрдаги “Ҳайвонот дунёсини    муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қатор қонунлар ана шулар сирасига киради.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматининг табиатни муҳофаза қилишнинг янада такомиллаштириш чора-тадбарлари юзасидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорлари ҳам бугун мамлакатимизда атроф –муҳит дахлсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқда. 

Албатта, қонунлар ижроси доимий назоратда. Аммо, уларнинг самарадорлигини ошириш учун аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни, экологик маданиятни янада ошириш талаб этилади. Бунинг учун зарур тарғибот воситалари – оммавий ахборот воситаларидан тортиб таълим муассасалари, ўзини –ўзи бошқариш органларининг имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак. Чунки, экологик маданият    аввало хонадонда шаклланади, мактабда мустаҳкамланади, жамиятда такомиллашади.   

Конституция халқимизнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжат сифатида миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилади. У ўзбек халқи тарихида кескин бурилиш ясаган, истиқлол учун курашлар самараси бўлган, аҳамияти жиҳатидан асрларга татигулик ҳуқуқий ҳужжатдир. Бугун қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлсак, уларнинг замирида албатта Конституциямиз турибди.

Бош Қомумисиз мамлакат фуқароларининг хуқуқ ва эркинликларини ўзида мужассам этган шунчаки бир оддий қонунлар мажмуи эмас. У ўтган йиллар давомида инсон манфаатларини олий даражага кўтариб, мамлакат ривожланишининг ҳар бир босқичида, айниқса, атроф-муҳит муҳофазаси    борасида муҳим дастуриламал бўлди ва шундай бўлиб қолаверади.     

Шундай экан, барча юртдошларимизни ушбу айём билан муборак!

 

Абдукарим Қувватов,

бош муҳаррир.