МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

МУРОЖААТНИ МЕНСИМАГАН МАНСАБДОРЛАР

Бу йил юртимиз ғаллакорлари буғдойдан мўл ҳосил яратдилар. Омборлар, бордонлар  донга тўлди. Жумладан, избосканлик ер эгалари - фермерлар ҳам меҳнати натижасидан мамнун. Аммо, айрим мулкдорларнинг эътиборсизлиги сабаб бир қанча майдонлардаги сомон уюмлари йиғиштириб олиш ўрнига ёқиб юборилди.  

 

Ҳолбуки, ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан Избоскан тумани экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан тумандаги ҳар бир фермер хўжалаги раҳбарлари ҳамда ер эгаларига буғдойи ўриб олинган майдонларга ўт қўйиб юбормаслик юзасидан  тегишли мурожаатномалар юборилган. Бу мурожаатномада сомонпояларни ёқиб юбориш Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда бошқа қатор қонуний ҳужжатларга кўра жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирилган эдилар.

photo_2024-07-10_11-47-37 (5)

Афсуски, айрим раҳбарлар бу мурожаатни эътиборга олмаган кўринади. Негаки, улар ўзлари деҳқончилик қилган қатор майдонларда сомон пояларини ёқиб юборилишига ёки ўзлари хайрихоҳ бўлди, ёки индамайгина томошабин бўлишди. Натижада тумани экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан 47 та майдонда ғалласи йиғиштириб олинган сомонпояларга ўт ёқиб юбориш ҳолатлари аниқланди. Бу ишнинг бевосита ташкилотчиси бўлган 35 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига асосан 34  миллион сўм жаримага тортилди. 

photo_2024-07-10_11-45-32
Фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан табиатга етказилган зарар алоҳида ўрганиб чиқилди.Оқибатда ер эгалари ўзларининг масъулиятсизлиги билан атроф-муҳитга 107  миллион 655 минг сўм зарар етказганлиги аён бўлди. Эндиликда ушбу мансабдорлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 245-моддаси 3-қисми талабларига асосан  қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судига тақдим этилади. 

photo_2024-07-10_11-47-37 (3)
Яна бир қизиқ ҳолат. Табиатга зарар етказган ҳуқубузарлар орасида нафақат вилоятда, балки республикамизда ўз ўрнига эга бўлган донли ва дуккакли экинлар етиштириш илмий-тадқиқот институти мутасаддилари ҳам бор. Хусусан, ғаллачиликда  янги истиқболли навларни яратиш, уларни тажриба-синов майдонларида кўпайтириш, вилоятимиз, мамлакатимиз иқлимига мослаштириш билан шуғулланадиган ушбу ташкилот мутасаддилари ҳам ғалласи йиғиштириб олинган 20 гектарлик майдонни сомонини  йиғиштириб олишдан кўра уни ўз жойида куйдириб юборишни афзал кўришди. Ахир фермер ёки оддий деҳқон сомонни ёқишнинг салбий таъсирини унчалик тушунмас, лекин, тадқиқотчи олимлар бу борада яхшигина билимга, тасаввурга эга. Бу мутахассислар ғаллазорни ёқишнинг атмосферага, ўша майдондаги микрорганизмларга салбий таъсири, қолаверса, тупроқ унумдорлигига етказадиган зарар миқдорини жуда яхши билишади. 

photo_2024-07-10_11-47-36 (2)
Гапнинг индаллоси шуки, ҳосили йиғиштириб олинган майдонлардаги сомонни ёқмаслик ҳақидаги мурожаатни менсимаган мансабдорлар бугун тугишли тартибда жавобгарликка тортилмоқда. Зеро, қонунларга нисбатан ҳурматсизлик, ўзибилармонлик ва табиатга нохолис муносабат албатта жавобсиз қолмайди.  

Сайдулло Абдуллаев,  

Избоскан тумани экология, 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 

ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи .