ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ЖИНОЯТ

ЛОҚАЙДЛИК – ЭНГ КАТТА ЖИНОЯТ

Бугун Она табиатни асраш, атмосфера мусаффолигини сақлаш глобал муаммога айланди. Мутахассислар мазкур муаммони бартараф қилишнинг бир қатор чораларини илгари сурмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Лекин , айрим масъулллар ва баъзи юртдошларимизнинг лоқайдлиги сабаб бу борадаги муаммолар кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти.   

 

photo_2023-12-20_08-27-07
Фикримизнинг исботи учун таҳлилларга мурожаат қиламиз. Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотларига кўра, якунланаётган йилда вилоят миқёсида фуқаролар ҳамда юридик шахсларга нисбатан табиатга етказилган зарарлар  учун қатор жарималар қўлланилган. Жумладан, хазон ёқиш бўйича 88 та ҳолатда 89 миллион 40 минг сўм, 1156 та ҳолатда бинокорлик ва қурилиш материалларини ёқиш бўйича 143 миллион 894 минг сўм, 1634 та ҳолатда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш бўйича 587 миллион 660 минг сўм, 223 та ҳолатда ноқонуний дарахт кесганлик учун 375 миллион 750 минг сўм, 109 та ҳолатда очиқ сув ҳавзасини ифлослантирганлик учун 108 миллион 450 минг сўм жарима солинган ва ундириб олинган.   

photo_2023-12-20_08-27-31
 

 

Хўш, бу жарималар, миллионлаб сўм миқдоридаги маблағлар табиат мусаффолигини асрашга хизмат қиладими?  Бошқача айтганда, етказилган зарар ўрнини қоплашга етадими? Асло йўқ! Жарима ўз номи билан – жарима! Яъни кодекслар, қонунларда белгиланган жазо тури , холос. Аслида юз, минг йиллар давомида бунёдга келган табиий жараён, софлик ва мукаммаллик ўрнини ҳеч нарса билан алмашиб бўлмайди. “Агар дунёда чанг бўлмаса, инсон минг йил умр кўра р ди”, деб айтган эди буюк аллома Абу Али ибн Сино. Атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда эса дарахтзор ва бутазорлар, кўкаламзорлаштирилган майдонлар тенгсиз кўмакчи ҳисобланади. Улар ҳаводаги зарарли газларни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради, бутун инсониятнинг нафас олишига ёрдам беради. Жазирамада соя-салқини билан жонга ора киради.     

 

Экологларнинг айтишича, кейинги 50 йилда сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хиллик қарийб 50 фоизга камайиб кетган, инсон томонидан ҳосил қилинаётган чиқинди миқдори 2 минг баробар кўпайган.     

 

photo_2023-12-20_08-28-35
– Эндиги бош масала – кишиларда табиатга ғамхўрлик туйғуларини юксалтириш, экологик маданиятни шакллантиришдан иборат ,    – дейди Фарғона вилояти  э кология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анваржон Ашуров. –       Бунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йил сайин оммалашиб бораётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси катта аҳамиятга эга . Юртимизни яшилликка буркаш, мавжуд табиий муҳитни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчига айланишини истардим. Гарчи вилоят бўйлаб тинимсиз рейдлар уюштираётган бўлсак-да, турли усулларда тарғибот ишларини йўлга қўйган бўлсак-да, табиатга зарар келтирувчилар сони камаймаётгани афсусланарли. Айни кунда вилоятда “Яшил макон” лойиҳаси асосида экилган ниҳоллар, яшаш жойларидан узоқ ҳудудларга қадалган кўчатлар алоҳида назоратга олингани эътиборга лойиқ. Бошқарма мутасаддилари ва туман-шаҳар бўлимлари масъуллари томонидан режа асосида иш олиб борилмоқда.     Негаки, ана шу ниҳоллар бир кун келиб катта-катта дарахтларга, ўрмонларга айланади. Ўрмонларнинг кенгайиши ўз навбатида инсоният учун тоза ҳаво манбаи бўлиб хизмат қилади.

 

 

Гулноза Тўхтасинова ,

 

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни

 

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши 

 

бошқармаси матбуот котиби