ДОИМИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛГАН

ДОИМИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛГАН

Ёзнинг жазирамаси кучайгани сари аксарият юртдошларимиз ўзларини соя-салқин, баҳаво жойларга, кўл ва дарё бўйлари, доимий оқар сув мавжуд бўлган манзилларга уришади. Чунки, бу паллада совуқ сув танага ором беради, унинг жилдираши, қуёш нурида камалакдек товланиши, кўзни олиб жилвираши асабларни тинчлантиради. Хусусан, катта-кичик  дарё соҳиллари дам олувчилар билан гавжумлашади.

Бу кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжи. Сўлим жойларда мириқиб ҳордиқ чиқариш ҳар қандай одамга руҳий кўтаринкилик, жисмоний куч-қувват ато этади. Шу боис юртдошларимизнинг дарё соҳилларига дам олиш учун боришларига ҳеч қандай эътироз йуқ. Аксинча, бундай ташрифлар юртимизда экотуризмни ривожланишига хизмат қилади. Аммо, масаланинг яна бир жиҳати бор. Дарё соҳиллари, оқар сув бўйлари алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар сирасига киради. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби  тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ҳақида билиб қўйиш барча учун бирдек фойдалидир.

photo_2025-05-13_18-56-07

Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан ҳудуддан ўтувчи соҳил бўйи минтақаларида, хусусан, асосий сув манбаи – Қорадарё сувини муҳофаза қилиш ҳудудларида минерал ва органик ўғитларни қўллаш, чорва молларни ўтлатиш, белгиланмаган жойларда қайиқлар боғлаб кўйиладиган жойлар ташкил этиш, сув хўжалиги объектларидан image-14.jpeg ташқари ҳар қандай турдаги қурилишларни таъқиқлаш ҳақидаги талабларга риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.Вақти-вақти билан ўтказиб бориладиган назорат-рейд тадбирларида Қорадарё сувини муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва сув объектларининг санитария муҳофаза зоналаридан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланиш, таъқиқланган image-14.jpeg хўжалик юритиш фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, яна айрим фуқаролар соҳил бўйларидан  экин экиш, чорва image-14.jpeg молларини ўтлатиш мақсадида ҳам фойдаланган. Бундан ташқари, баъзи фуқароларнинг муҳофаза этиладиган зоналарда  рухсатсиз дарахт кесиш, пайҳон қилиш ва табиатга бошқа шаклда зарар етказиши ҳолатлари ҳам аён бўлди. 

photo_2025-05-13_18-54-27

Албатта, бундай ҳуқуқбузарликлар жавобсиз қолмайди. Қорадарё сувини муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва сув объектларининг санитария муҳофаза зоналаридан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланган тўрт нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  Уларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 82-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари – 3 миллион 750 минг сўм миқдоридаги жаримага тортилди ва бу сумма ундириб олинди. 

Балиқчи туманида 2024-2025 йилларда мавжуд 8 та сув объектлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат экологик экспертизаси маркази Андижон вилояти филиали томонидан давлат экологик экспертизасидан ўтказилди. Мазкур объектларда ҳам сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарини ифлослантириш, ноқонуний қурилиш жойлаштириш ва оқова сувларни оқизишга қарши курашиш юзасидан экологик назорат ўрнатилган ва доимий тарзда назорат рейд тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

photo_2025-05-13_18-56-50

Маълумки, дарёлар қурилиш  учун муҳим  бўлган қум ва шағал манбааси ҳисобланади. Шу боис дарё ўзанларидан ноқонуний фойдаланиш, шу жумладан, норуда image-14.jpeg материалларини тегишли рухсатсиз қазиб олиш бўйича ўтказиб борилаётган амалий назорат тадбирлари ҳам самарасини бермоқда. Натижада кейинги бир йил давомида 3 та ҳолатда дарё ўзанидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу бўйича 3 нафар фуқаронинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 701 -моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари  миқдорида маъмурий жарималар расмийлаштирилди ва бу сумма тўлиқ ундириб, давлат ҳисобига ўтказилди. 

photo_2025-05-13_18-54-26

Эндиликда бу каби салбий ҳолатларнинг юз бермаслиги учун бўлимимиз ходимлари жойларда, корхона ва ташкилотларда, маҳалла ва гузарлар, таълим муассасаларида бўлиб, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот  ишларини олиб боришмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунида типик, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олиш, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, экологик маърифат ва тарбияни такомиллаштириш мазкур ҳужжатнинг асосий вазифаси сифатида белгилаб қўйилган. Қонунларни ўқиб-ўрганиш ва ҳурмат қилиш, сувни муҳофаза қилиш зоналарида белгиланган тартибларга риоя этиш ҳар қандай дам олиш онларини янада мазмунли, мароқли ўтишига хизмат қилади.

Исақжон Маҳмудов,

Андижон вилояти экология, атроф- 

муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши 

бошқармаси Балиқчи туман бўлими бошлиғи,

Хайрулло Собиров,

биохилмахилликни асраш бўлими

бош инспектори.