ТАБИАТГА ҲУРМАТСИЗЛИК КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ ДЕМАК

ТАБИАТГА ҲУРМАТСИЗЛИК КЕЛАЖАККА ХИЁНАТ ДЕМАК

Андижон вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида   қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларга  тегишли чоралар кўрилди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу вазиятнинг бош сабаби аҳоли ўртасида экологик маданиятнинг етишмаслигидир.

 

Бўлим мутахассислари йилнинг ўтган даврида асосий эътиборни  атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш, атмосфера ҳавосига ташланаётган  зарарли  моддаларни камайтириш, фауна ва флорани асраш ва қайта тиклаш, дарё ва сойлар сувларини ҳамда ерларни ифлосланишини олдини олиш юзасидан тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратдилар. Бу борада  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги  “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси, шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги  “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони асосида белгиланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нинг бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар мутасаддилари, фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш вазифаси бош мақсад қилиб белгилаб олинди.

CZ3B7947
Табиийки, бу борада аввало аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, экологик маданиятни ошириш муҳимдир. Шу боис, бўлим ходимлари йил бошидан корхона ва ташкилот, меҳнат жамоалари, ўқув юртларида бўлиб 115 марта  турли учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилдилар. Электрон ва босма оммавий ахборот воситаларида 26 марта амалий чиқишлар қилинди. Бу тадбирларда мамлакатимизда соҳага доир қабул қилинган қонунлар тарғиботи, экологик маданиятни юксалтириш борасидаги мавзуларга кенг ўрин берилди.

CZ3B7958
Жорий йилнинг ўтган олти ойи таҳлиллари шуни кўрсатадики, ҳамон табиатни муҳофаза қилиш борасидаги қонунларни етарлича билмайдиган, билса-да менсимайдиган юртдошларимиз йўқ эмас экан. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг  “Ўсимлик дунёсини  муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги ”ги қонуни талабларини бузган 2 нафар  шахсга  нисбатан 10 миллион 200 минг сўм жарима  қўлланилди.  Ўзбекистон Республикасининг  “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунига зид иш қилган 39 нафар ҳуқуқбузарга 17 миллион 340 минг сўм  маъмурий жарима солинди. Жумладан, 60 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг  “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  қонуни доирасида 15 миллион 696 минг сўм  жарима белгиланди.

photo_2024-06-18_22-35-58
Афсуски, бу каби ҳолатларни сув ресурсларига нисбатан эътиборсизлик мисолида ҳам кўриш мумкин. Амалдаги йилнинг ўтган олти ойи мобайнида 12 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасининг  “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги   қонуни талабларини бузганлиги боис  уларга 14 миллион 620  минг сўм миқдорида жарима расмийлаштирилди.   

photo_2024-08-22_10-51-41
Бу каби кўнгилсизликларни ердан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш  борасида ҳам учратиш мумкин. Шу боис ҳозирда экологларимиз туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда Миллий гвардия бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда жойларда кундузги ва тунги рейдларда иштирок этишмоқда.  Жараёнда табиатга оид қонунбузарликларни олдини олиш билан бирга аҳоли ўртасида экологик маданият  тарғиботига алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Азимжон Алиев, 

Андижон вилояти экология, атроф муҳитни 

мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси 

Балиқчи туман бўлими бошлиғи. 

Исломбек Мўминов,

бўлим инспектори.