ИЗЛАСАНГ БАҲОНА БИСЁР, ИШЛАСАНГ ИМКОНИЯТ БОР
Бугун мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларида давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрамига қизғин тадорик кўрилмоқда. Маҳалла ва гузарлар, кўчалар, корхона ва ташкилотларда ободончилик, саранжом-саришталик тадбирлари кучайган. Мақсад, атрофни пок ва файзли бўлишига эришиш. Негаки, пок жойда барака бўлади, бундай манзилларга байрамлар ҳам ярашади.
ЧИҚИНДИ ФОЙДА КЕЛТИРИШИ КЕРАК
Бугунга келиб чиқиндилар масаласи глобал экологик муаммолар орасида етакчилардан бирига айланди. Чунки, айрим ривожланган давлатларни ҳисобга олмаганда кўплаб ҳудудларда чиқиндилар деярли қайта ишланмайди, улар ер, сув ва ҳавони булғаб келяпти. Агар айни муаммога тез фурсатларда ижобий ечим топилмаса, унинг оқибатлари ғоят ташвишли бўлади.
МЕҲР БЕРСАНГ, МЕҲР ТОПАСАН
Мусаффо ҳаво, унумдор тупроқ, зилол оби ҳаёт. Бу уч унсур курраи заминдаги тириклик асоси, омили ҳамда пойдеворидир. Улардан атиги бирортаси бўлмаса, тамом, ҳаёт адоғига етади, борлиқ таназзулга юз тутади. Шундай экан, бугун ҳар тонг тани сиҳатликда кўз очаркансиз, бунинг учун ўша уч неъматнинг борлигига шукрона айтинг.
СУВНИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ, УВОЛИ ТУТАДИ!..
Сув – бебаҳо неъмат, шу боис унинг ҳар томчисини асраб авайлаш зарур. Бугун ер шарида истиқомат қилаётган саккиз миллиард одамнинг учдан бир қисми ичимлик суви муаммо бўлган ҳудудларда яшаётганлигини ҳисобга олсак, бу неъматнинг қадри қанчалар улуғ эканлигини тушуниш мумкин. Афсуски, ҳозирда буни ҳамма ҳам бирдек англаб етмайди
ТАБИАТНИ АСРАШ – КЕЛАЖАКНИ АСРАШ ДЕМАКДИР
Вақт югурик, бир-бирини қувиб ўтаётган лаҳзалар “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”нинг ярмини ҳам тарихга муҳрлади. Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тизимида йилнинг ўтган олти ойида бажарилган тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Табиийки, ижобий натижалар етарли, шу билан бирга бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳам талайгина.
ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ
Бугун мамлакатимизда Ёшлар куни кенг танатана қилинди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан бир гуруҳ йигит-қизларимиз «Келажак бунёдкори» медали ва “Мард ўғлон” давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Жойларда мазкур сана муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилди.
ҚАЛАМИНГИЗ ЎТКИР, ҚАДАМИНГИЗ НУРЛИ БЎЛСИН!
Журналист деганда, аввало, кўз олдимизда жамиятнинг илғор бўғини, халқ ва давлат манфаатларига бирдек хизмат қиладиган, жамият тараққиёти йўлида ҳар қандай қийинчиликдан қайтмайдиган, сўзи жарангдор, қалами ўткир, қадами шижаоткор инсонлар намоён бўлади.
ЁЗ – ЎТАЁТИР СОЗ
Жорий йилнинг 15 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди. Унда таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшлар тарбияси ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
ФАРҒОНАДА ЭКОТУРИЗМ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
Хабарингиз бор, уч кун давомида Тошкентда “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 25 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди ва ўзларининг табиатни муҳофаза қилиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, экотуризм борасидаги имкониятларини намойиш этишди.
ҲАВОТИРГА АСОС ЙЎҚ
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, қўшимча хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ташкил қилиш долзарб масала. Бу борада Асака туманида ҳам қатор амалий ишлар қилиняпти. Таассуфки, бугун ижтимоий тармоқларда мана шундай тадбирлардан бири ҳақида нохолис маълумот тарқатилган.
ЧЎЛЛАР ЭМАС, ЧАМАНЗОРЛАР КЕРАК
Кейинги йилларда дунё ҳамжамиятини ташвишгга солаётган муаммолардан бири бу – чўлланишга қарши курашиш масаласидир. Чунки, ўрмонзорлар, ўсимлик дунёсига етказилаётган мислсиз зарар оқибатида бир пайтлар ям-яшил бўлган ҳудудлар аста-секин чўлу-биёбонга айланиб боряпти. Бугун эса аксинча, инсониятга чўллар эмас, яшаш учун муқобил манзиллар, чаманзорлар керак.
ОЧИҚ МУЛОҚОТ, САМИМИЙ СУҲБАТ
Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Фарғонада ҳам ёшлар билан ишлашда янгича ёндашувлар, чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Шунингдек, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган амалий учрашувлар яхши самара бераётир