ТАРҒИБОТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

ТАРҒИБОТ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йилнинг 25 март  куни мамлакатимизта атроф-муҳит  муҳофазаси, экологик вазиятни янада яхшилашга хизмат қилувчи битта қонун, иккита фармон ва учта қарорга имзо чекди. Бу соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор демакдир. Эндиликда бу қонун ҳужжатларини ўқиб-ўрганиш, ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш муҳим вазифа ҳисобланади. 

 

Дастлабки ҳужжат— “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун  Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан  2025 йил 23 сентябрда қабул қилинган, Олий Мажлис Сенати томонидан  2025 йил 19 декабрда маъқулланган эди. Мазкур қонун атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини ошириш, ушбу соҳада содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти сабаб қабул қилинди.   Эндиликда   ҳар бир фукаро, у хоҳ жисмоний шахс , хоҳ юридик мақомдаги тадбиркор ёки юқори мартабали раҳбар бўлсин унга нисбатан атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофаза қилинишини, табиий ресурслардан фойдаланиш  соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилади. Негаки, авваллари баъзи мутасаддиларнинг аралашуви билан катта –катта майдонлардаги дарахтзорлар, янги қурилиш майдонлари ўрнидаги ўсимлик дунёси аёвсиз йўқ қилинган бўлса, бундан кейин бундай ҳолатга асло йўл қўйилмайди, аксинча дарахтларни кесиўша эълон қилинган мораторий давом этади. Аксинча,  янги имзоланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, 2028  йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар   ва Тошкент шаҳрида  қўшимча равишда  умумий майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш вазифаси қўйилди. 

CZ3B4374

Яна бир аҳамиятли жойи шундаки, эндиликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қаторига “Тоза ҳаво”  умуммиллий лойиҳаси ҳам қўшилди. Президентимиз томонидан имзоланган яна бир ҳужжат – “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга кўра  2026-2030 йилларда мамлакатимизда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари ўтказилади. Мазкур даврда  жойларда атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш, атроф-муҳитга таъсир кўрсатаётган  корхоналарда чанг ва тутунларни   тозалаш, тутиб қолиш учун зарур жиҳозлар ҳамда ускуналари ўрнатилиши шарт бўлади.  Атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмини кескин қисқартириш мақсадида  тадбирлар орасида айнан раҳбар ходимлар масъулиятини оширадиган  “Автомобилсиз кун”,  “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Бу тадбир 2026  йилнинг 1 майидан бошлаб кучга киради.   

CZ3B4382

Сир эмаски, кейинги йилларда мамлакатимизда қиш фаслида ҳам аграр соҳада қатор натижаларга эришиляпти. Хусусан, жойларда фаолият олиб бораётган иссиқхоналар фаолияти натижасида эл дастурхони сархил сабзавотлар билан тўлдириб бориляпти. Лекин, иссиқхонлардан фойдаланишда ҳам экологик талаблар бор. Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  мамлакатимизда яшил иқтисодиёт тамойилларинини жорий этиш, иссиқхоналарни табиий иқлим шароитига қулай бўлган ҳудудларда агропарк усулида ривожлантириш орқали энергия ресурсларини тежаш асосий вазифа сифатида белгилаб берилган. 

CZ3B4398

Юртимиз табиати бетакрор, бири-биридан мафтункор манзиллар, тоғ ва далалар, қирлардаги файзу-тароват ҳар қандай кишини ўзига мафтун қилади. Президентимизнинг “Овжасой – Мовий тоғлар”, “Писком”, “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш ва “Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиздаги табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш, биохилма-хилликни асраш, экологик муҳитни яхшилаш борасидаги янги йўналишлар кўрсатиб ўтилган. Унга кўра юртимизда  фқауна ва флорасидаги муҳофазага муҳтож ҳайвон ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, миллий табиат боғлари ҳудудини кенгайтириш ва шу орқали экотуризмни ривожлантиришга мустаҳкам асос яратилади.  

CZ3B4398

Шу куни имзоланган ҳужжатлар орасида давлатимизнинг раҳбарининг “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Негаки, аввало юртдошларимизнинг экологик маданиятини юксалтирмай туриб атроф-муҳит муҳофазаси борасида кутилган натижага эришиб бўлмайди. Қарорга кўра, 2026-2027  йиллар давомида республиканинг ҳар бир ҳудудида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 14 та “яшил техникумлар”  фаолиятини йўлга қўйилиши мамлакатимиздаги табиат ҳимоячилари сафини кескин кўпайишига хизмат қилади. 

Шундай экан, бугун барча соҳа ходимлари қатори Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари, улар қаторида Бавлиқчи тумани бўлими мутахассислари, инспекторлари тумандаги корхона ва ташкилот, ўқув юртлари, тиббиёт муассасаларида бўлиб ушбу ҳужжатларни атрофлича тарғиб қилишмоқда. Бу тадбир кундан-кун кучайтириб борилади. Чунки, юқорида санаб ўтилган барча қонуний ҳужжатлар бугунги ҳаётимиз ҳамда табиат муҳофазаси йўлидага тадбирларимизда  муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. 

 

Ҳайрулло  Собиров,

Андижон вилояти экология ва иқлим 

ўзгариши   бошқармаси Балиқчи 

тумани бўлими бошлиғи.