ТОШБАҚАЛАР САБАБ РАКЕТА СИНОВЛАРИ ТЎХТАТИЛАДИ

ТОШБАҚАЛАР САБАБ РАКЕТА СИНОВЛАРИ ТЎХТАТИЛАДИ

Ҳиндистон ҳарбийлари ноёб тошбақаларни сақлаб қолиш учун уч ой давомида ракета синовларини тўхтатади. Шунингдек, армия ва қирғоқ қўриқлаш хизмати овчилар ва балиқчи қайиқларининг қўлтиқлар яқинидаги тор қум чизиқларига яқинлашмаслигини таъминлайди.

 

Ҳиндистон ҳукуматининг ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича масъул вакили Сусанта Нанданинг таъкидлашича, Ҳиндистоннинг Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти йўқолиб кетиш хавфи остида турган зайтун денгиз тошбақаларининг тухум қўйишига имкон бериш учун шарқий Одиша штатидаги Уилер оролида янги ракеталарни синовдан ўтказишни уч ойга тўхтатади. Синовлар кейинги йилнинг январидан мартигача - бу тошбақаларнинг оммавий уялаш ва кўпайиш даврида ўтказилмайди. 

pet-turtle-or-tortoise

2022 йилда Уилер оролида 5 мингга яқин зайтун тошбақаси борлиги аниқланганди.  Ракета синовлари жараёнида тошбақаларни безовта қиладиган ёрқин чақнашлар ва баланд портлашлар уларнинг кўпайиши ҳалал беради. Шу боис бу пайтда ракета синовларини тўхтатибгина қолмай, ҳарбийлар  ва соҳилни қўриқлаш хизмати томонидан ҳудуд алоҳида муҳофазага олинади. Жумладан, қатор овчи ва балиқчи қайиқлари  тошбақалар тухум қўядиган қўлтиқлар яқинидаги тор қум чизиқларига яқинлаштирилмайди. 

Ўтган йили ҳам орол полигонида жойлашган ҳинд аскарлари тошбақаларга халақит бермаслик учун ёрқин чироқларни ниқоблагандилар ва уларнинг бемалол кўпайишига шароит яратиб беришганди.

turtles-PGIL4134

Зайтун тошбақалари Ҳинд ва Тинч океанларининг илиқ сувларида яшайди. Вояга етган тошбақанинг вазни 45 килограммгача етади, қобиғининг узунлиги 60 дан 70 сантиметргача бўлади. Зайтун тошбақаларининг популяциси жуда секин ўсади. Шунингдек, катта тошбақаларни доимий овланиши, тухумларини териб кетилиши  ва бошқа антропоген омиллар уларни  бемалол кўпайишига ҳалал беради. 

Ҳиндистон ҳукумати ва ҳарбийларнинг ўзаро амалий ҳамкорлиги эндиликда оролдаги тошбақалар сонини кескин ортишига қулай шароит яратади.