ПУШТИРАНГ ДЕЛЬФИН

ПУШТИРАНГ ДЕЛЬФИН

Бу табиатда учрайдиган камёб ҳодислардан саналади. Сўнгги юз йил давомида одамлар атиги йигирма мартагина шундай ҳолатга дуч келишган. Бу галги пушти дельфин бу ерга Мексика бўғозининг юқори қисмидан  келган ва кулранг дельфин билан сузиб юрарди. Мутахассисларнинг таъклашича, ҳозирда дунёда 250 та атрофида пуштиранг дельфин учрайди.  Ушбу дельфинларнинг бундай рангда бўлиши  организмида пигментация учун меланин етишмаслиги сабаби билан изоҳланади. Албинос дельфинлар деб аталадиган бу жониворларнинг ёрқин пушти  ва оппоқ ранглилари ҳам бўлади.