КАЛИФОРНИЯЛИК БОЛАЛАР ҲУКУМАТНИ СУДГА БЕРДИ

КАЛИФОРНИЯЛИК БОЛАЛАР ҲУКУМАТНИ СУДГА БЕРДИ

Калифорниялик болалар атроф-муҳитни ифлослантиргани учун АҚШ ҳукуматини судга беришди. Бунинг сабаби сифатида ҳукуматнинг   атроф-муҳитни ифлосланишини чеклашга  нисбатан етарли чоралар кўрилмаётганлиги  таъкидланади. Бу бутун дунё бўйлаб иқлим ўзгаришларидан ҳавотирда бўлган ёшларнинг суд даъволарининг навбатдагиси ҳисобланади

 

Саккиз ёшдан ўн етти ёшгача бўлган ўсмирларнинг айтишича, мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ўзи тартибга солувчи фаолиятда ёқилғи манбаалари ва иссиқхона газларидан ҳаёт учун хавфли бўлган иқлим ифлосланиши  ҳолатларига  атайлаб рухсат беряпти. 

Бундан ташқариатроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги уларни болалигиданоқ камситган, яъни, иқлимнинг ифлосланишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилиш орқали уларнинг ҳаёти ва келажагини хавф остига қўйган. 

Мазкур даъво билан ёшлар федерал суддан  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги томонидан болаларнинг қонун остида тенг ҳимояланиш ва яшаш ҳуқуқига эга бўлган конституциявий ҳуқуқларини бузганлигини аниқлашни сўрамоқда

Бу айни кўринишдаги биринчи ҳолат эмас. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди сентабр ойида португалиялик ёшларнинг 32 давлатга қарши берган шикоятини кўриб чиқишни бошлади. Ўсмирлар ушбу ҳукуматларни глобал исишни тўхтатиш учун етарлича ҳаракат қилмаётганликда айблаган. Ундан аввалроқ эса, яъни август ойида АҚШнинг Монтана штатида ҳам бир гуруҳ ёшлар шаҳар  маъмурларини болаларнинг тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини бузганликда айблаб судга беришганди. Суд даъвони атрофлича ўрганиб чиқиб,  ёшлар фойдасига ҳукм чиқарди.