EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ШАҲАРЛИКЛАР КАМРОҚ ЯШАЙДИ(МИ?)

Швейцариянинг Берн шаҳридаги Ижтимоий ва профилактика тиббиёт институти тадқиқотчиси Aна Виcедо-Кабрера бошчилигидаги халқаро тадқиқот гуруҳи «Иқлим ўзгариши ва соғлиқ» мавзусидаги тадқиқотларида ўлим ва атроф-муҳит омиллари – об-ҳаво ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқдилар. Унга кўра шаҳарлар ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқорилиги боис унда яшовчиларнинг умри қишлоқдагига нисбатан анчайин қисқа бўлади.

Мутахассислар ўз изланишларида шаҳар осмонидаги озоннинг ўртача кунлик даражаси, ҳаводаги зарарли моддалар, ҳарорат, нисбий намлик ва кунлик ўлим каби параметрларни ҳисоблаб чиқишган. Умуман олганда, таҳлиллар 1985 йилдан 2015 йилгача бўлган вақт оралиғида 20 та мамлакатдан 406 та шаҳарни қамраб олган. Натижалар шуни кўрсатдики, дунё аҳолисининг қарийб 80 фоизи доимий равишда озон таъсирига дучор бўлмоқда, унинг ҳаводаги даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  томонидан белгиланган максимал қийматдан ошиб кетди.

Бу кўрсаткич шаҳарларда ўлим анчайин кўпроқ, яъни 18 фоизга юқори эканлиги аён бўлди. Олимларнинг фикрига кўра, агар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига мувофиқ давлатлар шаҳарлардаги ҳаво сифатини янада қатъийлаштирган бўлса, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкин эди.

Бундан ташқари, ўлим даражаси ошиши билан ер ости даражасидаги озоннинг кўпайиши ўртасидаги боғлиқлик, ҳатто ЖССТ стандартидан паст бўлган озон концентрацияси учун ҳам қайд этилди, бу муаллифларнинг фикрига кўра ўрнатилган стандартларни кучайтириш ва шаҳар чиқиндиларига қаттиқ чекловларни жорий этиш зарурлигининг жиддий сигналидир.

Муаллифларнинг таъкидлашича, турли мамлакатларда қабул қилинган атмосфера ҳолатини мониторинг қилишнинг турли тизимлари келишилган хулосаларни олишни қийинлаштирган. Бундан ташқари, Жанубий Aмерика, Aфрика ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги шаҳарлар  ушбу  таҳлилда қатнашмади.

Ижтимоий тармоқларга улаш: