ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК

ЕР ШАРИНИ АСРАЙЛИК

Маълумки, дунёдаги жами тирикликнинг биттагина ватани бор. У ҳам бўлса бизни ўз бағрига жойлаштирган, турфа неъматлар билан ризқлантирган, бошпана ва чексиз имкониятлар бера олган курраи замин – Она ер ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳар йили 20 мартда ва 22 апрелда Халқаро Ер куни     алоҳида сана сифатида     тантана қилинади.         

2024-03-25 10.48.40
Мазкур сана Ўзбекистонда ҳам алоҳида эътибор билан нишонланади. Чунки,     ер барча давлат ва миллатлар сингари бизнинг халқимиз учун ҳам беқиёс аҳамиятга эга. Хусусан, ўзининг    серҳосил ва унумдор тупроғи, мафтункор табиатига эга юртимиз азалдан бошқа элларнинг ҳам ҳавасини, ҳам ҳасадини келтиргани бор гап. 

Аслида Ер куни нима учун ва қачондан бери нишонланади? 

Шу ўринда ушбу сана тарихига назар ташлаймиз. Халқаро Ер куни  одатда 20 мартда нишонланади    ва унинг ташаббускорлари БМТ аъзолари эди. Жаҳон воқеалари тақвимида бир нечта шунга ўхшаш байрамлар мавжуд. 20 мартда  нишонланадиган бу байрам баҳорги тенгкунликка тўғри келади. Бу тинчликпарварлик ва алтруистик мақсадга эга ва бундан ташқари, бу Шимолий ярим шарда баҳор келиши вақти. Иккинчи тадбир 22 апрелда ўтказилади ва экологик байрам ҳисобланади. Байрамларнинг мақсадлари хилма-хил бўлишига қарамай, уларнинг умумий моҳияти бор - уйимизни қадрлаш ва уни асраб-авайлаш.

2024-03-25 10.48.44
Календарда 20 март деб белгиланган биринчи Ер куни 1971 йилда расман тасдиқланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари уни баҳорги тенгкунлик туфайли танладилар, чунки бу даврда сайёранинг биологик ритми ўзгаради, табиат уйғониб, ўзини янгилаганда янги ривожланиш циклига ўтиш бошланади. Расмий мурожаатда Ер куни байрами ҳар бир мамлакат аҳолиси эътиборини Ер бизнинг умумий уйимиз эканлигини англаш учун зарур бўлган алоҳида вақт эканлиги таъкидланган. Бу вақтда одамларнинг умуминсоний ҳамжамияти ва ўзаро боғлиқлиги ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилади.Ушбу Ер куни америкалик давлат арбоби, фермер ва ботаник Жулиус Стерлинг Мортон томонидан ихтиро қилинган. Aйнан у 1840    йилларда дарахтлар ва буталар экиш билан боғлиқ экологик компанияни бошлаган. Унинг мақсади сайёрадаги ҳар бир одамда табиатга ҳурмат муносабатини шакллантириш эди. 1872 йилда Мортон кўкаламзорлаштириш тадбирини таклиф қилди. Шу    тариқа кейинчалик дунёда машҳур бўлган дарахт куни ҳам пайдо бўлди.

2024-03-25 10.48.47
Биринчи бундай тадбирда Небраскаликлар миллион тупга яқин дарахт экдилар. Кейинчалик уларнинг ташаббуси ижтимоий ҳаракатга айланди. 1970 йилдан бошлаб байрамнинг моҳияти кенгайиб, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган умумий ғояга айланди. Натижада, энди таниш бўлган Ер куни пайдо бўлди - бу барча одамларнинг бирлашиши рамзи. Ҳар йили байрам кўпроқ эълон қилинмоқда ва халқаро фаоллар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Халқаро Ер куни, умуман олиб айтганда ердан самарали фойдаланиш,      уни асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш,     тупроқлар унумдорлигини сақлаб қолиш, эрозиясиги йўл қўймаслик бугун бутун инсониятнинг олдида турган муҳим вазифа. Бу борада мамлакатимизда қатор амалий тадбирлар белгиланган. Қонунлар қабул қилинган. 

Ҳар йили ушбу санада жойларда “Ер шарини асрайлик!”    шиори остида қатор тадбирлар ўтказилади. Хусусан, кенг аҳоли қатлами орасида, яъни маҳалла ва гузарларда, ўқув юртлари    ҳамда меҳнат жамоаларида    тарғибот тадбирлари, акциялар ташкил этилади. Жумладан, бугун Андижон вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ана шундай тадбирлар давом этяпти. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш    ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан жойларда кенг қамровли тадбирлар бошлаб юборилган.     

 

Ана шундай тадбирлардан бири Андижон давлат университетида бўлиб ўтди. Унда бошқарма ходимлари, университет ўқитувчи – профессорлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар Халқаро Ер кунининг  аҳамияти  ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. 

 

Шунингдек, иштирокчиларга март ойидаги нишонланадиган      халқаро ўрмон, сув муҳофазаси, гидрометерология, чиқиндисиз кунлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу каби тадбирлар бошқа шаҳар ва туманларда, қатор ўқув юртларида ҳам ташкил этилмоқда.

 

 

Лочинбек     Исамуддинов,

Андижон вилояти экология, атроф-муҳитни 

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши 

бошқармаси матбуот     хизмати раҳбари.